АсосийSUG'DIYONA

КУЗ ҲАЁТИНГИЗНИНГ ЭНГ ЧИРОЙЛИ ФАСЛИ!

'КУЗ ҲАЁТИНГИЗНИНГ ЭНГ ЧИРОЙЛИ ФАСЛИ!'ning rasmi

Витаминларга бой мева ва сабзавотлардан тўйиб истеъмол қиласиз. Организм учун зарур бўлган С витаминини ҳам айни кузда кўпроқ қабул қиларканмиз. Яна семириб кетиш хавф солмайди. Чунки деразадан табиат манзарасини томоша қилганча шоколад эмас, олма ёки нок егингиз келади-да!

Кўчага чиқаркансиз, кўзингиз олтиндек товланаётган оламга тушади. Сариқ, қизғиш япроқлар, ҳали табиатга таслим бўлмаётган кўк майсалар. Дунё ранго-ранг! Сайр қила туриб, қалбингизда ҳам ана шундай туйғуларни ҳис қиласиз.

Ёрқин кийимлар! Ёз давомида сариқ, яшил, қизил кўйлаклар кийиб, кўзни яшнатдингиз. Энди-чи? Қора ранглар панасига яширинмасдан, ёрқин либослар кийинг. Сариқ соябон, яшил кофта, қизил рангли шарфлар... Қаранг, табиат билан чиройингиз ҳамоҳанг!

Уйингиз ўзгача файз олади. Албатта, бирор табиий гул билан хонадонингиз кўркини очинг. Дераза олдида ўтирганча, бир финжон қаҳва ила китоб ўқинг. Ахир яна қачон бунақа хотиржам тин оласиз.

Тоза ҳавода спорт билан шуғулланинг! Ахир кунлар жуда иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас!

Осмонга боқинг! Қуёш борми-йўқми, у ўзгача кўринишда, тўғрими?

Шодликда давом этасиз! Совуқ кунлар бошангунча вақтни ғанимат билиб, дўстлар билан учрашасиз, сайр қиласиз!

Манба: "SUG‘DIYONA" газетаси

Бошқа янгиликлар