Америкалик қўшиқчи, раққоса, кўплаб қўшиқлар муаллифи, продюсер, актриса ва фотомодель — Николь Прасковья Эликолани Валиенте Шерзингер 1978 йилда Гаваяда дунёга келган.
1. «Мени кўрганларида «О, Худойим, бу Никол-ку!» дейишлари менга баxт келтиради. Бу мени самимий кулдирадиган ёқимли ҳолатдир».
2. «Бувим ҳам қўшиқчи бўлган, унинг овози менга ўтган».
3. «Оилам мени доим қўллаб-қувватлайди. Улар менга мен ўзимга ишонганимдан ҳам зиёдроқ, ишонадилар».
4. «Мен ҳар доим ҳамма жойга кеч қолиб юраман».
5. «Xақиқий аёлнинг қўлида ҳамма нарса ёнади, деб ўйлайман, айниқса, пуллар».
6. «Мен сув ҳавзасида сузишни хуш кўраман. Биласизми, сув чарчоқни оладиган мўжиза».
7. «Бир неча йиллардан буён йога билан шуғулланаман. Шунинг учун қоматим доим бир вазнда туради».
9. «Қачондир Ҳиндистонга боришни орзу қиламан. Ишончим комилки, бу сафар мен учун xақиқий кашфиёт бўлади. Балки кейин ҳаётга бошқача назар соларман».
10. «Мен суратга тушиш жараёнларидаги танаффусда черри помидори ва банан билан чекланаман».
Манба: «Sug'diyona» газетаси






