1

Шифо маслаҳат: “ГРИПП ЮЗ ЎГИРИБ КЕТМАСА...”

САЛОМАТЛИК 03.10.2017, 09:20
Шифо маслаҳат: “ГРИПП ЮЗ ЎГИРИБ КЕТМАСА...”

— Оёқда ўтказилган гриппнинг асоратлари ёмон бўлади, дейишади. Касаллик асоратларидан қандай қутулиш мумкин?

Соҳиба Мавлутова, Самарқанд вилояти

Саида НУРИТДИНОВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Оёқда ўтказилган грипп бир неча ҳафта ўтгач, кучли иситма, кўкрак атрофида оғриқ ва йўтал билан қайтиб келса, ҳайрон бўлманг? Бу иккиламчи пневмония – ўпканинг яллиғланиши бўлиши мумкин. Иммунитетнинг тушиб кетиши туфайли нафас олиш йуллари ўпка яллиғланишига олиб келувчи бактериялар билан тўлади. Унинг аломати — қуруқ йўтал бўлиб, у бемор ётганда ёки нафас олганда кучаяди. Бошида йўтал қуруқ бўлиб, кейин кўкимтир балғам пайдо бўлади. Бундан ташқари, нафас қисиши, терининг кўкимтир оқариши ҳам хавотирга асос бўлиши мумкин. Лекин баъзида тана ҳарорати кўтарилмаслиги ҳам мумкин. Шифокорга мурожаат қилишни кечиктирманг!

Грипп асоратларидан қандай халос бўлиш мумкин?

✓ агар касал бўлсангиз, кучсизланган организмингизга оғирлик туширмаслик ва бошқаларга касалликни юқтирмаслик учун ҳеч бўлмаса бир ҳафта уйда ўтиринг ва шифокорни ҳам уйга чақиринг!

✓ бурнингизни ювинг ва томоғингизни денгиз тузи аралашмаси билан эрталаб ва кечқурун чайинг (1 пиёла қайнаган илиқ сувга 1 чой қошиқ туз).

✓хоналарни тез-тез шамоллатинг, вируслар тоза ҳаводан қўрқади

✓ организмдан инфекцияни чиқариб ташлаш учун турли доривор гиёҳлардан чой дамлаб ичинг.

✓ вирусларга қарши дорилар ичинг, улар гриппни қўзғатувчиларга қарши курашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1