1

Шифо маслаҳат: ЭРОЗИЯНИ МУСТАҚИЛ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ?

САЛОМАТЛИК 03.10.2017, 09:43
Шифо маслаҳат: ЭРОЗИЯНИ МУСТАҚИЛ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ?

— Бир неча ой аввал менга бачадон бўйни эрозияси ташхисини қўйишди. Бу касалликни уй шароитида мустақил даволаш мумкин, деб эшитгандим. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

К.Жавлонова, Бухоро вилояти

Нилуфар АБДУЛЛАЕВА, олий тоифали шифокор-гинеколог:

— Бачадон бўйни эрозияси жиддийасоратларга олиб келиши билан тилга олинади. Ушбу хасталикни зинҳор уй шаротида даволаб бўлмайди. Фақат малакали шифокор назоратида керакли муолажаларни ўтказиш лозим. Бугунги кунда бачадон бўйни эрозиясини даволаш турли усуллар ёрдамида бажарилмоқда. Улар орасида замонавий дори воситаларидан эрозияни куйдириш муолажасигача ўрин олган. Касаллик даражасига кўра танланган муолажа тўғри бажарилса, кейинчалик турли муаммолардан холи бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1