1

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КУРАШ СПОРТ ТУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚАРОР ИМЗОЛАДИ

СПОРТ 03.10.2017, 10:46
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КУРАШ СПОРТ ТУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚАРОР ИМЗОЛАДИ

Аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида курашни янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодда миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жаҳон спорт майдонларида юқори натижаларга эришишни таъминлаш мақсадида 2017 йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Қарорда “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилди.

Дастурга мувофиқ курашни оммалаштириш ва ёшларнинг бўш вақтини сифатли ўтказишни таъминлаш мақсадида Нукус шаҳри ва вилоят марказларида “Кураш” миллий спорт тури марказлари, ҳар бир туман (шаҳар)да эса замонавий спорт клублари ва секциялари ташкил этилади.
Шунингдек, кураш бўйича республика, халқаро мусобақалар ва турнирларни доимий асосда ташкил этиш ва ўтказиш, мусобақа ва турнирлар иштирокчиларининг автоматлаштирилган маълумотлар базасини жорий этиш, “Кураш” йўналишида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини ошириш, мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган “яктак” спорт анжомлари ва “кураш гилам”лари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, курашни оммалаштириш юзасидан медиа-режа ишлаб чиқиш назарда тутилди.
Мазкур чоралар аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида курашни ривожлантириш ва оммалаштиришга, спорт анжомлари ва инвентарларини тайёрлаш соҳасида маҳаллий брендни яратишга, Ўзбекистон кураш федерацияси фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Кураш “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинлари дастурига киритилади.
Кейинги йилларда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси – “Кураш” миллий спорт турини (кейинги ўринларда кураш деб юритилади) қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида кураш халқаро спорт тури сифатида кенг эътироф этилди, “кураш”, “ҳалол”, “таъзим”, “тўхта” ва “ёнбош” каби атамалар эса халқаро спорт луғати таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
2010 йилда Кураш халқаро ассоциацияси Олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун буюртма беришда муҳим талаб ҳисобланган Жаҳон допингга қарши агентлигининг эътирофига сазовор бўлди. 2017 йил 20 сентябрда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида “Кураш” миллий спорт тури тарихда илк бор XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1