10 ойда божхоначилар 22 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатларни аниқладилар

ЖАМИЯТ 03.12.2013, 12:22
10 ойда божхоначилар 22 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатларни аниқладилар
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Унда ДБҚ Марказий аппарати ходимлари, Тошкент шаҳри ва вилояти божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти. Миллий кинология маркази ва кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш ҳамда иқтисодиётнинг изчил ривожланишида божхона органлари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Божхона органларида жорий этилган автоматлаштирилган ахборот дастурларида мантиқий назорат тизимини такомиллаштириш ва электрон декларациялашнинг йўлга қўйилиши натижасида божхона расмийлаштируви жараёнлари янада соддалаштирилиб, тадбиркорлар учун кенг қулайлик ва имкониятлар яратилмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам 30% га ошди. Божхона ходимларнинг самарали хизмати туфайли жорий йилнинг 10 ойи давомида давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловлари бўйича белгиланган режа 101,3% га бажарилди.  Контрабанда вабожхона қонунчилиги бузилиши бўйича 22 мингдан ортиқ ҳолатлар аниқланиб, натижада қиймати 144 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Жумладан, ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда иш самарадорлигини янада оширишмақсадида хизмат жараёни учун зарур бўлган турли жиҳозлар, техника ва бошқа воситалар учун 25,7 млрд. сўм маблағ ажратилди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллиги тантаналари арафасида Президентимиз Фармони асосида тақдирланган божхона ходимларига давлатимизнинг юксак мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, хизмат фаолиятида ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари ҳам байрам муносабати билан  мукофотланди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1