1

ТИРНОҚЛАРИНГИЗ ФЕЪЛИНГИЗДАН СЎЗЛАЙДИ

СУҒДИЁНА 03.10.2017, 17:39
Теглар: Психология
ТИРНОҚЛАРИНГИЗ ФЕЪЛИНГИЗДАН СЎЗЛАЙДИ

Дўст ёки дугонангизнинг феълини тушунмоқчи бўлсангиз унинг тирноғларига қаранг ва қуйидаги тарифларга мос ёки мос эмаслигини аниқланг.

Агар кўрсатилган расмларда тирноғингиз расми бўлмаса, унга яқинроқ, ўxшашини танланг.

1. Узун ва тўғри тўртбурчакли тирноқлар. Бундай тирноқли инсонлар жуда киришувчан қолаверса ўткир ақл эгасидирлар. Улар янги танишувлардан бошлари осмонга етади, шунингдек доимо дунёқарашини ривожлантириб борадилар. Бирор бир янги ишни бошлашдан олдин «7 марта ўлчаб бир кес» нақлига амал қиладилар. Улар ҳар бир нарсани икир-чикиригача ўрганиб, сўнг қарор қабул қилишади

2. Кенг ва ялпоқ тирноқлар. Мазкур тирноқ соҳибалри тиниқ фикрли, ўйлаб гапирадиган ва ўзгалар фикрини ҳурмат қиладиганлардандир. Улар одамга баҳо беришда сира адашмайдилар, ички сезгисига бемалол ишонишингиз мумкин. Улар янгилик яратишни ёқтиришади. Ҳаммасидан олдин фойда ва тежамкорликни кўзловчи ялпоқ тирноқ эгалари қийин муаммоларни ақл билан ҳал қиладилар.

3. Калта ва думалоқ тирноқлар. Таъриф эгаларининг кўзларидан доимо қувонч ва ижобий кайфият уфуриб туради. Улар билан тил топишиш жуда осон. Бундай инсонларда ижодкорлик яширин ва очиқ тарзда намоён бўлади. Улар ёқтирган инсонларини ҳимоя қилиш учун хамма нарсага тайёрлар.

4. Калта ва четлари нотекис тирноқлар. Тирноқлардаги нотекислик уларни доимо тишлаб юриш одатидандир балки. Агар бунинг сабаби шу бўлса, у жуда эътиборли ва сезгир инсон. Бундай инсонлар ташқаридан тепса тебранмасдек кўринсада, аслида ҳис туйғулари лиммо-лим. Дўстларига эса аччиқ бўлса ҳам xақиқатни айта оладилар.

5. Йирик тўғри тўртбурчак тирноқлар. Туғма рахбар ва меҳнатсевар инсонларнинг тирноғи айнан шундай кўринишда бўлади. Улар нимаики қилмасин ҳаммасини тўғри бажаришади. Чунки ҳар бир ишни ўйлаб амалга оширишади. Улар сиз ўйлаганчалик ишга муккасидан кетган эмас, вазиятга қараб жуда қувноq ва самимийдирлар.

6. Учбурчак тирноқлар. Дадил ва қўрқмас, ҳар доим нима xоҳлаётганини биладиган ва ҳар қандай ишни охирига етказадиганлар тирноғи асосан учбурчак кўринишли бўлади. Улар меҳнати ҳамиша қадрланади, чунки бир ишни бошлашдан олдин обдон ўйлайдилар.

7. Овал ва узун тирноқлар. Бундай инсонлар ижодкор, гўзаллик яратувчилардир. Уларнинг тасаввури беқиёс. Ҳамиша атрофидагиларнинг диққат эътиборида бўлишади. Бирор бир ишга киришсалар энг кўп вазифани елкаларига ортиб олишади. Ажабланманг, уларда ўзгаларга ёрдам бериш масъулияти жуда юқори.

8. Ноодатий тирноқлар. Улар жуда ёрқин инсонлар. Ҳаётдаги шиорлари «ишлаш керак бўлганида ишла, дам олиш вақтида дам ол». Улар муаммоларга ноодатий ечим излашади. Ҳар бир ишдан завқ олишади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

БОЛАНИ ОЗОДАЛИККА ЎРГАТАМИЗ

21.12.2017, 18:34

Қани энди болангиз сизни ҳеч жавратмай ўзи юз-қўлини, тишларини ювса, ётган ўрнини йиғиштирса... Бу аксар ота-оналар учун бир орзудек. Аслида, болани озодаликка ўргатиш қийин иш...
АРАЗЧИ БОЛАНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАШ КЕРАК?

21.12.2017, 18:21

— 10 ёшли қизим жуда аразчи. Сал гапга йиғлайди, хафа бўлади, овқат емай қўяди. Уни кўп эркалатишга ҳам қўрқаман. Қандай муносабатда бўлишга ҳайронман… Саида, Зангиота...
БОЛАГА НИМА СОВҒА ҚИЛИШ МУМКИН?

21.12.2017, 18:16

Жиянлар, дугоналарнинг, қўшнилар ва танишларнинг фарзандларига совға танлаётиб, чалкашиб кетмаслик учун болаларнинг ёшини инобатга олинг. Масалан: 1-2 ёшли болакайлар қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кубиклар, суратли китоблар,...
ЯНГИ ЙИЛНИ НИШОНЛАШ СЦЕНАРИЙСИ

21.12.2017, 18:16

Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1