АсосийSUG'DIYONA

ШИМИНГИЗ ЯЛТИРАБ ҚОЛСА...

'ШИМИНГИЗ ЯЛТИРАБ ҚОЛСА... 'ning rasmi

1. Кийимлардаги, асосан шимлардаги ялтироқ излар нотўғри дазмол қилишдан ва узоқ вақт давомида кийилиши сабабли пайдо бўлади. Дазмолнинг ялтироқ излари шимнинг ҳар ер-ҳар ерида бўлса, узоқ кийилган шимларда тизза, бўкса ва чўнтаклар атрофида пайдо бўлади.

2. Нотўғри дазмолдан келиб чиққан доғдан халос бўлиш учун сиркани сув билан 1:2 нисбатда аралаштириб, докани ана шу сувга бўктириб олинг-да, докани доғлар устига қўйиб дазмол қилинг.

3. 1 литрга сувга 2 чой қошиқ новшадил спиртини аралаштириб, тоза матони ботириб олинг-да, ялтираган жойларни артинг. Сўнг намланган тоза дока қўйиб, шимни дазмолланг.

4. Тўқ рангли шимларни тозалашда аччиқ дамланган қора чойдан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун қуюқ чой дамлаб, совуганидан сўнг матони ботириб олинг-да, ялтираган жойни артинг. Сўнг шимни қуритиб, дока қўйиб, дазмол қилинг.

5. Ёрқинроқ рангдаги шимлардаги доғлардан халос бўлиш учун 2 дона пиёзни пўстидан тозалаб, гўштқиймалагичда бўтқа ҳолига келтириб олинг. Бўтқани шимнинг ялтираган жойларига суртиб, 1-2 соатга ивитиб қўйинг. Сўнг шимни ювиб ташланг.

6. Эндигина пайдо бўлган ялтироқ доғларданкетказиш учун лимонни ўртасидан бўлинг ва ялтираган жойларга ишқаланг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Бошқа янгиликлар