1

СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ ХАРИД ҚИЛИШНИНГ 5 ҚОИДАСИ

СУҒДИЁНА 04.10.2017, 11:25
Теглар: Психология
СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ ХАРИД ҚИЛИШНИНГ 5 ҚОИДАСИ

Қиммат маҳсулот худди шу туркумдаги арзон маҳсулотларга нисбатан анча сифатли бўлади, деган фикр бор. Албатта, бу ҳақиқат, бироқ қисман! Бугунги кунда аксарият ҳолларда юқори нарх ортида сифатсиз маҳсулот яширинмоқда. Нега дейсизми? Чунки қиммат маҳсулотнинг қалбакисини ишлаб чиқариб, бунинг ортидан мўмай даромад оладиганлар кўп. Нархи ўртачаларини эса қалбакилаштириш у қадар катта фойда келтирмайди. Демак, маҳсулот харид қилаётганда қуйидаги 5 та қоидага амал қилсангиз, зазар кўрмайсиз.

1-қоида. Хижолат бўлманг!

Энг аввал сифатли маҳсулот харид қилаётганда уят ва хижолат деган сўзларни унутиб туринг. Сиз ҳалол пулингизга харидни амалга ошираяпсиз. Маҳсулотга тегишли барча маълумотларни сўраб-суриштириш, унинг сифатли эканига ишончингиз комил бўлиши лозим. Бунга ҳаққингиз бор. Сиз, ҳатто, бозорда маҳсулот харид қилаётганингизда ҳам сифат сертификатлари, кафолат мажбуриятлари билан танишиб чиқишингиз керак. Харид қилаётганингиз бирор кичикроқ буюм бўлса ҳам. Маҳсулот сертификати унга тегишли ҳамма нарса: ишлаб чиқарилган санаси, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби ва ҳ.к. маълумотлар мавжуд. Уларни диққат билан ўрганинг.

2-қоида. Қадоғини ўрганинг!

Одатда маҳсулотларнинг қадоғида керакли ахборотларнинг барчаси ёзилган бўлади. Бунда энг муҳими, ишлаб чиқариш ва яроқлилик санаси ҳамда энг майда ёзувлар билан кўрсатилган маълумотлардир. Айнан майда шрифтларда маҳсулотнинг салбий таъсири ёки ножўя сифатлари, бир сўз билан айтганда, камчиликлари баён этилади. Шунингдек, иккита штрих код бир-бирининг устига ёпиштирилмаганига амин бўлинг. Чунки муддати тугаган маҳсулотларнинг «умрини узайтириш» мақсадида кўпинча «тадбиркор» сотувчилар шу ишга қўл уришади. Яна вакуумли қадоқларда бирорта ҳам тешик йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Чунки айниган маҳсулот ҳавога тўлиб, шишиб қолади. Буни яшириш мақсадида одатда сотувчилар ўрамнинг бирор жойини тешиб, ҳавосини чиқариб юборишади.

3-қоида. Арзоннинг шўрваси татимайдими?

Жуда арзон нархларга учмасликка ҳаракат қилинг. Агар маҳсулотни биринчи қўлдан олсангиз, бу борада балким адашмассиз. Аммо асли билан унинг нусхасининг сифатидаги фарқ, нархига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.

4-қоида. Бир каттанинг, бир кичикнинг гапига киринг!

Маҳсулот ҳақида яқинларингиз, дўст-дугоналар, қариндошлар айтган фикрларни ҳам, албатта, инобатга олинг. Ахир улар бирор-бир маҳсулотни бекорга реклама қилишмайди. Шунингдек, бирорта савдо белгисини бекорга ёмонлашмайди. Айниқса, аёллар яхши буюм харид қилишса ва уни аъло сифатли деб баҳолашса, бу ахборотни ҳамма билан бўлишгилари келади. Шунинг учун одатий харажатлардан ташқари, бирор каттароқ буюм харид қилиш учун отланганингизда яқин ўртада қайси танишингиз айни шу турдаги маҳсулотни харид қилганлигини ёдга олишга ҳаракат қилинг ва фикрлари билан танишинг.

5-қоида. Реклама 100 % ҳақиқат эмас!

Дўкон пештахтасида ўзингизга таниш маҳсулотни кўриб, дарров унга қўл чўзишга шошилманг. Ёки телеэкрандан сизга анча «қадрдон» бўлиб қолган савдо белгиси остидаги маҳсулотни шошиб-пишиб харид қилманг. Ахир ишлаб чиқарувчилар айнан шу хислатингиздан, яъни ишонувчанлигингиздан фойдаланишмоқчи. Умрингизда ишлатиб кўрмаган нарсангизни ҳар куни камида 20 марта намойиш этиладиган реклама ролиги орқали яхши билиб оласиз ва 100 % ишонч билан уни харид қиласиз. Уйга олиб келиб фойдаланганда эса унга нисбатан анча арзон ва реклама қилинмайдиган ўзингиз билган бошқа маҳсулотнинг сифати бунисидан яхшироқ эканига амин бўласиз. Аммо энди кеч. Мана шундай ҳолатга дуч келмаслик учун реклама қармоғига илинманг. Маслаҳатчи сотувчилардан сўранг, ўзингиз текшириб, сифатига амин бўлгач, кейин харид қилинг.

ИРОДА тайёрлади.

Манба: “SUGDIYONA газетаси

Шарҳлар

БОЛАНИ ОЗОДАЛИККА ЎРГАТАМИЗ

21.12.2017, 18:34

Қани энди болангиз сизни ҳеч жавратмай ўзи юз-қўлини, тишларини ювса, ётган ўрнини йиғиштирса... Бу аксар ота-оналар учун бир орзудек. Аслида, болани озодаликка ўргатиш қийин иш...
АРАЗЧИ БОЛАНИ ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАШ КЕРАК?

21.12.2017, 18:21

— 10 ёшли қизим жуда аразчи. Сал гапга йиғлайди, хафа бўлади, овқат емай қўяди. Уни кўп эркалатишга ҳам қўрқаман. Қандай муносабатда бўлишга ҳайронман… Саида, Зангиота...
БОЛАГА НИМА СОВҒА ҚИЛИШ МУМКИН?

21.12.2017, 18:16

Жиянлар, дугоналарнинг, қўшнилар ва танишларнинг фарзандларига совға танлаётиб, чалкашиб кетмаслик учун болаларнинг ёшини инобатга олинг. Масалан: 1-2 ёшли болакайлар қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кубиклар, суратли китоблар,...
ЯНГИ ЙИЛНИ НИШОНЛАШ СЦЕНАРИЙСИ

21.12.2017, 18:16

Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1