Ноябрь ойи якунлари бўйича “Windows 8.1” операцион тизими бешинчи ўринни эгаллади.
Биринчи ўринда 46,64% улуш билан “Windows 7” кетмоқда, ундан кейингиўринни ўз фойдаланувчиларини аста-секин йўқотаётган (ҳозир - 31,22%, ўтган ойда - 31,24%) “Windows XP” эгаллади. Учинчи позицияда “Windows 8” (6,66%) кетмоқда.
Тўртинчи ўринни “Microsoft”компаниясининг яна бир операцион тизими “Vista” (3,57%) олди. Кейнги ўринлар эса қуйидаги кетма-кетликда тақсимланди: "Windows 8.1” – 2,64%, “OS X 10.9
Mavericks” — 2,42%. Мазкур статистикани “Net Applications” келтирган.
Айтиш жоизки, “WindowsXP”нинг бозордан кетиши қийин кечмоқда. Ушбу тенденция 2014 йил баҳорида ҳам сақланиб қолиш-қолмаслиги номаълум: апрель ойида “Microsoft” ушбу ОТ учун
“заплатка”лар чиқаришни ва уни қўллашни тўхтатади.