Ёшим 61да. 2-гуруҳ ногирониман. Қоним қуйилган, шу сабаб ўзимни доим беҳол сезаман. Бу нима сабабдан рўй беради ва давоси қандай?
Шоира САЛИМОВА, Наманган вилояти
Одатда, қон қуюқлашгани ҳақида шифокордан эшитамиз. Унгача бемор бош оғриғи, тушкунлик, хотира пасайиши каби белгилардан шикоят қилиб юраверади. Ташҳис тўғрилигини қон таҳлиллари тасдиқлагач, ўз вақтида даволаниш зарур. Акс ҳолда, ҳаётингизга депрессия, қонда тромб йиғилиши ва юрак касалликларни чақирган бўласиз. Хўш, аслида ҳам қон қуйилишининг сабаблари нима? Мавзу юзасидан ички касалликлар шифокори Нигора АҲМЕДОВА маълумот беради.
САБАБИ – ҲАЁТ ТАРЗИМИЗДА
Қон қуюлишига совқотиш, қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, ҳатто баъзи маҳсулотлар сабабчи бўлиши мумкин. Бемор уйқучан, беҳол, жиззаки, кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади, қон босими кўтарилади, оғзи қурийди, қўл-оёқлари доим муздек бўлади. Нотўғри овқатланиш, организмда гижжа борлиги, стресс ва дармондори етишмаслиги ҳам қон қуюқлашишига олиб келиши мумкин.
ҚОННИ ҚУЮЛТИРАДИ:
Шакар, пишириқлар, картошка, банан, тухум, гречиха ёрмаси, газли ичимликлар, холодец (дириллоқ), узум, фаст-фуд ва қовурма таомлар, ўсимликлардан – далачой ва газандаўт. Уларни имкон борича таомномада камайтиринг.
*юракни даволашда ишлатиладиган сийдик ҳайдовчи дори воситалари;
*шаҳватни кўтарувчи дори воситалари,
*ҳомиладорликдан сақловчи дори-дармонлар қонни қуюлтириш хусусиятига эга.
Уларни қабул қилишда меъёрни ошириб юборманг.
ДАВОЛАНИШДАГИ 7 ТАВСИЯ
7.Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб, зулук билан даволанишни ҳам синаб кўрса бўлади. Фақат ушбу муолажа махсус тиббий муассасаларда, мутахассис назоратида бажарилиши шарт. Билиб-билмай, ўзингиз мустақил қўлламанг.
8.Майдаланган дафна япроғининг бир чой қошиғи бир чимдим кўк чой, икки бўлак лимон билан аралаштириб, дамланади. Озроқ асал қўшиб, чой сингари кун давомида ичилади. Шунингдек, занжабил ва долчин солиб дамланган чойлар ҳам ушбу муаммони тез ва самарали ҳал этишда ёрдам беради
Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.
Манба: «Sug'diyona» газетаси