1

НОНУШТАНИ НИМАДАН БОШЛАМАГАН МАЪҚУЛ?

СУҒДИЁНА 09.10.2017, 11:46
Теглар: Соғ бўлинг
НОНУШТАНИ НИМАДАН БОШЛАМАГАН МАЪҚУЛ?

Тонгни турли чипслар, қотган нон, «Е» қўшимчаларига тўла сунъий таомлар билан бошлашни диетологлар тавсия этмайди. Шунингдек, дудланган маҳсулотлар, консервалар, аччиқ таомлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Яна биласизми, «тонгги» деб ном олган айрим маҳсулотлар ҳам оч қоринга зарар аслида.

Совуқ ва газланган ичимликлар

Оддий, аммо жуда совуқ сув ошқозон ва ичаклар шиллиқ қавати спазмини келтириб чиқариши мумкин. Бу уларнинг яллиғланишига олиб келади. Натижада овқат ҳазм қилишга қийналасиз. Эрталаб хона ҳароратидаги 1 стакансувни эса бирданига ичиб юбормасдан, 2 дақиқа давомида оз-оздан ичиш лозим.

Қаҳва

Ичимлик таркибидаги кофеин ошқозон шиллиқ қаватини «ғашлантиради». Агар сизни гастрит безовта қилса, вазият янада ёмонлашади. Бунинг устига, қаҳвада сафрони ҳайдовчи моддалар бор. Сафро йиғилиб турган, таомдан ҳоли ўн икки бармоқли ичак ўзини ўзи ҳазм қилишга уринишни бошлайди. Шунинг учун 1 финжон қаҳвани нонуштадан кейин ичишга одатланинг.

Пирожнийлар, ширин булочкалар

Оч қоринга ейилган ширинлик ошқозон ости безини зўриқиб ишлашга мажбур қилади, қонда кўп миқдорда инсулин ажратади. Қонингизда инсулин миқдори қанча кўп бўлса, шунча ортиқча вазн орттирасиз. Қондаги қанд миқдорининг кескин ортиши худди шундай кескин пасайишга сабаб бўлади. Яъни сиз очликни бир-икки соатдан сўнг яна ҳис қила бошлайсиз.Айтганча, хамиртуришли пишириқлар(айниқса, иссиғи) ичакларда газ ҳосил бўлишини таъминлайди. Яхшиси, ширин пишириқларни сутли бўтқа ёки қуймоқдан сўнг истеъмол қилинг.

Йогурт, қатиқ, кефир

Ҳайронмисиз? Аслини олганда, нордон сут маҳсулотлари оч қоринга зарарли эмас. Фақат улар таркибидаги фойдали бактериялар оч ошқозонга тушиб, тез нобуд бўлади. Шу сабабдан диетологлар бу маҳсулотларни нонуштадан бир-бир ярим ярим соат ўтиб ичишни тавсия қилишади.

Мевалар

Қулупнай каби меваларнинг майда доначалари бўм-бўш шиллиқ қаватни жароҳатлаши мумкин. Баъзи мевалар (нок ва хурмо)нинг пўсти ҳам худди шу «вазифа»ни бажаради. Гилос ва узум оч қоринга ейилганда, дам йиғилишига сабаб бўлади. Демак, меваларни ошқозон бошқа маҳсулотлардан иборатнонуштадан анча хотиржам бўлиб олганда истеъмол қилиш мумкин. Масалан, мевалар ва творог иккинчи нонушта учун энг зўр жуфтлик!

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1