1

Табобат: ҚИШНИНГ ФОЙДАЛИ 5 МАҲСУЛОТИ!

САЛОМАТЛИК 09.10.2017, 17:31
Табобат: ҚИШНИНГ ФОЙДАЛИ 5 МАҲСУЛОТИ!

  • Брокколи – карамнинг бу тури организмингизни витамин ва минераллар заҳираси билан тўлдиради. Шу билан бирга, ақлий фаолиятга ҳам фойдали бўлиб, меҳнат унумдорлигини оширади. Брокколини қайнатилган ёки хом кўринишида салат ва егуликларга қўшиб, истеъмол қилиш мумкин. Овқатланганда брокколи ҳазм фаолиятини яхшилаб, ошқозонда оғирлиқ пайдо қилмайди.
  • Мандарин – энг аввало, С витаминига бойлиги сабабли қишнинг аёзли кунларида айни муддао. Чунки ушбу витамин иммунитетга фойда саналади. Аллергия ҳолатлари кузатилмаслиги учун бир кунда 3-4 та мандариндан ортиғига чалғиманг.
  • Яшил олма – совуқ мавсумда олманинг айнан мана шу тури ҳазм фаолияти билан муаммоси борлар учун тавсия этилади. Яшил олма, унинг шарбати ёки мевали пюреси болаларга ҳам фойдалидир. Шунингдек, қишда тўлишиб кетишдан хавфсираганлар ҳар куни кечки овқатдан сўнг битта яшил олма истеъмол қилишга одатлансалар, вазн ортиши билан муаммолар кузатилмайди.
  • Хурмо – мавсумий мевадан тўйиб еб қолинг. Чунки ундаги фойдали витамин ва микроэлементларни бошқа фаслда тополмайсиз. Хурмодаги каротин моддаси кўриш қобилиятига ижобий таъсир этади, тери тузилишини яхшилаб, организм ҳужайраларини эрта кексайиш аломатларидан ҳимоялайди. Ушбу мева айниқса, асабий кишиларга жуда фойдали. Магний ҳисобига асабни тинчлантириб, кайфиятни яхшилайди.
  • Қуритилган хурмо – каттаю кичикка бирдек фойдали бўлган маҳсулот. Қуритилган хурмо ёки Эрон хурмосида С,А,В витаминлари бор. Қишда мазкур витаминлар организмни қувватлантириб, баҳорги авитаминоздан ҳимоя қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1