1

Шифо маслаҳат: “ЎҒЛИМ КОМПЬЮТЕР “ЖИННИСИ”

САЛОМАТЛИК 09.10.2017, 17:42
Шифо маслаҳат: “ЎҒЛИМ КОМПЬЮТЕР “ЖИННИСИ”

— Сўнгги вақтларда ўғлимни комьютердан ажратиб бўлмай қолди. Индамасангиз, бир неча соат ўйин ўйнаб ўтиради. Унинг бу одати бирор нимадан дарак эмасми?

А.Қосимов, Чирчиқ шаҳри

Николай ВАСНЕЦОВ, психолог:

— Виртуал оламнинг оҳанрабоси бор. Биринчидан, уддалаб бўлмайдигандек туюлган ишларни бажара оласиз, иккинчидан, ўзингизни қандайдир қаҳрамон образида ҳам кўришингиз мумкин. Бироқ бу оламга кириб бораверганингиз сари реал воқеликни англашингиз қийинлашади. Диққатни жамлаш ҳам муаммо туғдириши мумкин. Виртуал оламдаги фикрлаш ҳақиқийсидан тубдан фарқ қилади.

Комьпютер ўйинларига қизиққанлар ана шу тафовут чегарасини унутмасликлари керак. Ўйиндан чиқиб кетолмаслик кейинчалик руҳиятда турли ўзгаришларни пайдо қилади. Қарабсизки, бола тасаввурларида яшай бошлайди.

Аслини олганда реал ҳаётда ҳам тасаввуримизни ишга солиб, атрофимизда ўзимиз кўришни истаётган ҳолатни пайдо қила оламиз. Ўғлингиз кўп вақтини комьютерда ўйин ўйнаш билан ўтказаётган бўлса, демак бўш вақти кўп. Балки назоратсиз қолгани учун ҳам ўзига шундай машғулот топиб олгандир. Нима бўлганда ҳам муаммо бор. Унинг сабабини излагандан кўра, яхшиси, ечимини топган афзал.

Ўғлингизга компьютердан фойдаланишни тақиқлаб қўйманг. Аста-секинлик билан диққатини бошқа машғулотларга жалб қилишга ҳаракат қилинг. Фарзандингиз билан кўпроқ мулоқот қилинг, сайрга чиқинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1