1

Шифо маслаҳат: “ГИПОТОНИЯ КАТТАЛАР КАСАЛИ ЭМАСМИ?!”

САЛОМАТЛИК 09.10.2017, 19:41
Шифо маслаҳат: “ГИПОТОНИЯ КАТТАЛАР КАСАЛИ ЭМАСМИ?!”

— Ёшим 22 да. Икки-уч ҳафтадан буён бошим оғриб, кўз олдим хиралашиб кетаяпти. Шифокорга учрашсам, қон босимининг пасайиши — гипотония, деди. Ахир бу катта ёшлилар хасталиги эмасми, дея ҳайрон қолдим. Даволансам, ўтиб кетармикан?

Асқар Камолов, Сирдарё вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, шифокор-терапевт:

— Бугунга келиб, гипотония – қон босимининг пасайиб кетиши ёшлар орасида ҳам учраб турибди. Бунинг асосий сабаби эса кўпинча кун тартибига боғлиқ бўлади. Яъни вақтида овқатланмаслик, уйқунинг меъёрда бўлмаслиги, зўриқиш, сурункали чарчоқ шулар жумласидан.Гипотония аксар ҳолларда иссиқ мавсумда авж олади. Қон томирлари кенгайиб, ҳолсизлик, кўз олдининг қоронғилашиши ва бош оғриғи юз беради. Агар шифокорга мурожаат этган бўлсангиз, муолажаларни кечиктирманг. Аввалига кун тартибини нормаллаштиринг. Сўнгра иммунитетни мустаҳкамловчи, уқалаш, физиотерапия ва даволовчи жисмоний машқлармуолажаси ёрдамида қон босимини меъёрлаштиришга уриниб кўринг. Борди-ю бу усуллар наф бермаса, кейин дори препаратларига ўтишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1