1

Шифо маслаҳат: “ЗУЛУКЛАРНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАСИ БОР?”

САЛОМАТЛИК 10.10.2017, 08:18
Шифо маслаҳат: “ЗУЛУКЛАРНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАСИ БОР?”

— Гирудотерапия ҳақида эшитгандим. Бироқ бу қандай муолажа эканлигини билмайман. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Яна Хлебникова, Тошкент шаҳри

Гулжон ХИДИРОВА, шифокор-гирудотерапевт:

— Гирудотерапия муолажаси турли хил касалликларда тиббиёт зулукларининг ишлатилиши билан изоҳланади. Зулук муолажага қаратилган касалликка кўра тананинг керакли соҳасига қўйилади. Дастлаб билинар-билинмас ачишиш сезилади. Бу пайтда зулукдан гирудин моддаси ажралиб чиқиб, қонга тушади. Ушбу модда қонни суюлтиради, тозалайди. Муолажа жараёнида тананинг касалланган қисмида қон айланиши яхшиланади. Халқона тилда айтганда, зулук танадаги “харом” қонни сўриб олади, яъни бу қон танадаги микроциркуляр оқим бўлиб, аъзоларда тўпланган заҳарли моддалар, вируслар ҳисобланади. Англаганингиздек, зулук қонни тозалайди. Аслида гирудотерпия бугун пайдо бўлган атама эмас. Маълумотларга кўра, қадимда ҳам ушбу муолажа тури кенг қўлланилган. XX асрда дори препаратлари турининг кўпайиши ҳисобига гирудотерпия салгина унутилди. Бироқ унинг фойдасини яхши билганлар зулук ёрдамида даволаш сирларини авлоддан-авлодга етказиб кеишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1