1

Шифо маслаҳат: ЮРАКНИ АВАЙЛАШ КЕРАК!

САЛОМАТЛИК 10.10.2017, 12:20
Шифо маслаҳат: ЮРАКНИ АВАЙЛАШ КЕРАК!

— Отамда юрак фаолияти билан боғлиқ касаллик бор. Бундай вазиятда унга қандай таомнома буюрилади?

Анвар Зияев, Тошкент шаҳри

Зиёда АЗИМОВА, кардиолог:

— Тўғри тузилган таомнома чиндан ҳам юрак хасталикларида асқатади. Таомномани қуйидагича ташкиллаштириш мумкин: кун давомида 6-8 бўлак нон, гуруч, мева ва сабзавотлар, ёғсиз сут ёки йогурт, 2-3 бўлак пишлоқ, ёғсиз гўшт (мол гўшти, парранда ёки балиқ), ловия. Юрак касалликлари билан оғриганларга кўпроқ балиқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу маҳсулот таркибида Омега-3 ёғ кислотаси бўлиб, юрак хуружларини келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олишда асқатади. Таом ва егуликларга асосан зайтун ёғини ишлатган маъқул. Фаст-фуд маҳсулотларидан эса умуман воз кечиш лозим. Дудланган, аччиқ, шўр ва спиртли ичимликлар ҳам ман этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1