1

Шифо маслаҳат: “ТИШЛАРИМДАН ХАВОТИРДАМАН...”

САЛОМАТЛИК 10.10.2017, 12:38
Шифо маслаҳат: “ТИШЛАРИМДАН ХАВОТИРДАМАН...”

— Тиш ва милкларимда яллиғланиш келиб чиқмаслиги учун витаминлардан фойдалансам бўладими?

Лазиз САТТАРОВ, Тошкент вилояти

Алиса КАМАЕВА, стоматолог:

— Тиш ва милклар саломатлиги учун бир қанча витаминларни тавсия этиш мумкин. Хусусан, В6 витамини жуда фойдали бўлиб, у хамиртуруш, жигар, банан, пишлоқ, тухум сариғи, карам, сабзи таркибида бор. Наъматак, петрушка, брюссел карами, шивит, броккол, гулкарам, киви ва апельсинда мўл бўлган С витамини, сут-қатиқ ва балиқ таркибидаги D3 витамини, сабзи, пиёз, салат барги, булғор қалампири, қовоқ, помидордаги А витамини, шунингдек, фосфор (дуккакли ўсимликлар, пишлоқ, саримсоқ, гўшт), кальций (бринза, пишлоқ, ёнғоқ, ловия)лар айтилади.

А витамини моддалар алмашинувининг меъёрда бориши учун муҳим бўлса, D витамини фосфор ва кальцийнинг организмга тўғри сўрилиши учун зарурдир. Шу билан бирга, керакли моддаларни тиш ва милк тўқималарига сингишини ҳам назорат қилади. С витамини суяк регенирациясини стимуллаштириб, қон томир деворлари ва капилляр томирлар ҳолатини яхшилайди.

В6 витамини эса тиш суяклари тузилишини назорат қилади. Кўриб турганингиздек, ҳар бир витаминнинг ўз ўрни ва аҳамияти бор. Шу боис озуқа маҳсулотларини таъмига қараб эмас, балки фойдали хусусиятига кўра танлаш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1