АсосийSUG'DIYONA

ЧАКАНДА ЁҒИ — ТЕРИ ҲИМОЯЧИСИ

'ЧАКАНДА ЁҒИ — ТЕРИ ҲИМОЯЧИСИ'ning rasmi

Чаканда (облепиха) ёғи тиббиётда жуда қадрли.

  • Тери касалликларида ёки шиллиқ пардалар жароҳатланганда чаканда ёғи суртилади.
  • Гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасида: 21-28 кун давомида овқатланишдан 18-20 дақиқа олдин 1 чой қошиқ чаканда ёғи ичилади. Агар ёғ ичгандан сўнг жиғилдон қайнаса, ёғни газланмаган минерал сув билан ичиш тавсия қилинади.
  • 1-2-даражали куйиш, совқотиш, ётоқ яраси, узоқ битмайдиган яра, чипқон ва терининг бошқа жароҳатларида: ҳар куни жароҳат жойини тозалаб, чаканда ёғи томизинг ва дока билан боғланг. Чаканда ёғини эрталаб ва кечқурун овқатланишдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиқдан ичиш ҳам фойдали.
  • Оғиз четлари ёрилганда: лабга чаканда ёғи суртинг.
  • Тонзиллит, фарингит, ларингитда: 7-8 кун мобайнида кунига 2 маҳал пахта ўралган чўпчалар ёрдамида оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси, бодомсимон безларга чаканда ёғи суртиш керак. Шу билан бирга, қайнаган сувга бир неча томчи чаканда ёғи томизиб, сув буғидан нафас олиш (ингаляция қилиш) зарур.
  • Юқорида келтириб ўтилган касалликларда чаканда ёғини эрталаб ва кечқурун, овқатланишдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиқдан ичиш тавсия қилинади.
  • Бавосилда: 2 ҳафта мобайнида махсус чаканда ёғи шамчалари (свеча) қўйиш фойдали. Шунингдек, кунига 1 чой қошиқдан чаканда ёғи ичилади.

Мумкин эмас: жигар, ўт пуфаги ва ошқозон ости бези касалликлари (тош, панкреатит, холецистит) ва ич кетишида чаканда ёғи ичиш тавсия этилмайди. Терига суртганда ачишиш ва турли аллергик реакциялар содир бўлиши ҳам мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар