1

Шифо маслаҳат: ҲУСНБУЗАРЛАР “ГУЛЛАМАСЛИГИ” УЧУН...

САЛОМАТЛИК 10.10.2017, 19:05
Шифо маслаҳат: ҲУСНБУЗАРЛАР “ГУЛЛАМАСЛИГИ” УЧУН...

— Мавсумга қараб юзимда ҳуснбузарлар кўпаяди. Ўсмир ёшида эмасман. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Шоира, Термиз шаҳри

Нодира РИЗАЕВА, олий тоифали шифокор-дерматолог:

— Тери касалликларининг кучайиши кўпинча баҳорий мавсумга тўғри келади. Апрелда пайдо бўладиган ҳуснбузарлар нафақат балоғат ёшдагиларда, балки 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган аёлларда ҳам пайдо бўлади. Бунинг сабаби, мавсумий омиллар таъсирида организм ёғ безларининг ўз ишини бажара олмаслиги. Бу пайтда микроорганизмлар фаоолашиб, терига ёмон таъсир қилади. Бу муаммодан халос бўлиш учун таомномада витаминларга бой мева ва сабзавотларни купайтириш ва ёғли таомлар ҳамда ширинликлар истеъмолини камайтириш тавсия этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1