1

Шифо маслаҳат: “ТИШ ОҒРИҚ КЕЧАСИ БЕЗОВТА ҚИЛСА...”

САЛОМАТЛИК 10.10.2017, 19:36
Шифо маслаҳат: “ТИШ ОҒРИҚ КЕЧАСИ БЕЗОВТА ҚИЛСА...”

— Мени кўпинча кечаси тишим безовта қилиб, худди оғриқ ёйилиб кетгандай туюлади. Бундай пайтда нима қилсам бўлади? Бунақа оғриқнинг сабаби нима бўлиши мумкин?

Собир Шокиров, Тошкент вилояти

Эркин РАСУЛОВ, стоматолог-шифокор:

Бундай ҳолат тиш пульпаси (ҳар бир тиш ўртасидаги бўшлиқни тўлдириб турадиган ва нерв учлари туташадиган юмшоқ тўқима)нинг ўткир яллиғланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунда оғриқ давомли ва азоб берадиган характерга эга бўлади. Уни оғриқ қолдирувчи препаратлар ёрдамида қолдиришга уриниш бефойда.

Оғиз бўшлиғига турли воситалар (спирт, анальгин, аспирин ва ҳоказо) орқали таъсир этиш ҳам самара бермайди. Фақатгина билинар-билинмас даражада оғриқни пасайтириш мумкин, холос.

Тиш оғриғи тиш қаттиқ тўқимасининг жароҳатланиши (кариес ва унинг оқибатлари) таъсирида бўлиши ҳам мумкин. Бу ўринда фақатгина шифокор ёрдам бера олади. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, жағ ўсмаси, гаймор бўшлиғи, асабларнинг яллиғланиши, марказий асаб тизими касалликлари ҳам тишларга оғриқ бериши мумкин.

Агар тиш оғриғи бошланса, аввало уларни тозаланг ва ҳеч нима еманг (озиқ қолдиқлари янги оғриққа туртки бериши мумкин). Оғзингизни илиқ содали сув билан чайқанг. Бу аралашмага зарарли микроблардан тозалаш учун бироз йод томизишингиз ҳам мумкин.

Агар сизда кариес бўлса, касаллик даражасига қараб оғриқ вақти-вақти билан қайта бош кўтариб туриши мумкин.

Пульпит эса ўз-ўзидан пайдо бўлувчи хуружланувчи, тарқалувчи оғриққа олиб келади. Бундай пайтда шифокор қабулига боргунча вақтинча даво сифатида уй шароитида ичимлик содаси ёки мойчечак, мармарак дамламалари билан тишларни чайиш ёрдам бериши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1