1

Табобат: ТАРВУЗНИ ЕНГУ, ДАНАГИНИ ЙИҒИБ ҚЎЙИНГ!

САЛОМАТЛИК 11.10.2017, 08:21
Табобат: ТАРВУЗНИ ЕНГУ, ДАНАГИНИ ЙИҒИБ ҚЎЙИНГ!

Тарвузни барчамиз маза қилиб истеъмол қиламиз. Шарбати ҳам танни яйратади. Буйрак ва жигарни тозалашда шифобахш хусусиятга эга бўлган тарвузнинг данаги ҳам буни қарангки, фойдали экан. Табобатда айнан тарвуз данаги ёрдамида бир қанча муолажалар ўтказилади.

Гижжаларга қарши восита

Тарвуз уруғидаги тўқималар ошқозон ичак фаолиятини нормаллаштиради. Уруғни бутунлигича истеъмол қилиш кутилган натижани бермаслиги мумкин. Шу боис уруғни аввал қуритиб, сўнг ховончада майдалаб олиш зарур. Организмни паразитлардан тозалашда майдаланган уруғни ярим стакан сутга аралаштириб, ҳар куни эрта наҳорда ичилади. Муолажа бир ҳафта давом эттирилади.

Чойга аралаштириб...

Уруғ таркибидаги цитруллин моддаси антиоксидант сифатида таъсир қилади. Кечки пайт янчилган уруғни (1 чой қошиқ) чойга аралаштириб дамлайсиз-да, оз-оздан қабул қиласиз. Бунда уруғ аралаштирилган чой қон томирларини кенгайтириб, артериал қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам беради.

Буйракка ҳам фойдасибор

Олимларнинг таъкидлашича, тарвуз уруғи буйрак ва сийдик йўлларини тозалашда ёрдам беради. Кутилган натижага эришиш учун майдаланган уруғни чойга аралаштириб, кун давомида 3-4 марта ичиш лозим. Пешоб ажралишини фаоллаштириши организмга таъсир бераётганини билдиради.

Эркаклар учун...

Маълумотларга кўра қуритилган тарвуз уруғини мунтазам истеъмол қилиш хотирани мустаҳкамлайди. Фарзанд кўриш истагида бўлган эркаклар жинсий қувватни ошириш учун майдаланган тарвуз уруғини 1 чой қошиқдан наҳорга истеъмол қилишлари тавсия этилади.

Тарвуз уруғи таркибида магний, темир, марганец, кальций ва А,В,С витаминлари бор.

Салатга қўшилса...

Асабийлик, ҳазм фаолиятининг бузилиши, буйрак ва жигар хасталикларида майдаланган тарвуз уруғини сабзавотли салатга қўшиб истеъмол қилиш тавсия этилади. Бодринг, помидор ва кўкатлардан тайёрланган (майонезсиз) салатга 1 чой қошиқ майдаланган тарвуз уруғи кифоя.

Косметологияда

Тарвуз уруғни майдалаб, озроқ сув ёки сут билан аралаштиринг-да, юзга ниқоб ўрнида фойдаланинг. Уруғ таркибида ёғ кислоталари бўлиб, қуруқлашган терини юмшатади. Муолажани бир ҳафтада икки марта бажариш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1