1

Шифо маслаҳат: “ТИЗЗАМДА СУВ ЙИҒИЛАЯПТИ...”

САЛОМАТЛИК 11.10.2017, 08:37
Шифо маслаҳат: “ТИЗЗАМДА СУВ ЙИҒИЛАЯПТИ...”

— Икки ой олдин йиқилиб тушиб, тизза суягим жойидан қўзғалганди. Шифокор кўрсатмаси билан гипс қилдирдим. Боғлам олиб ташлангач эса тиззамда суюқлик йиғилаётгани маълум бўлди. Бу нимадан бўлиши мумкин?

Аҳрор Комилов, Тошкент шаҳри

Ботир КАРАЕВ, шифокор-ортопед:

— Жароҳатдан сўнг тиззада сув йиғилишининг бир неча сабаблари бўлиши мумкин. Хусусан, гипс боғлами билан оёқ ҳаракатга келтирилган ва бунинг оқибатида зўриқиш юзага келган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, дастлабки ташхис нотўғри қўйилган бўлса ҳам жароҳат ўрни битгач, тизза бўғимида суюқлик йиғилиши юз беради. Эндиги вазиятда шифокор назоратида суюқликни олиб ташлаш амалиёти бажарилиши керак. Сўнгра умумий ҳолатингиз ва суюқлик йиғилганининг сабабларига кўра кейинги муолажа буюрилади. Шифокор кўрсатмаларига амал қилсангиз, бу ҳолат қайта такрорланмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1