1

Шифо маслаҳат: “БОЛАМНИНГ ТИРНОҒИ ЭТ ИЧИГА ЎСАДИ”

САЛОМАТЛИК 11.10.2017, 08:53
Шифо маслаҳат: “БОЛАМНИНГ ТИРНОҒИ ЭТ ИЧИГА ЎСАДИ”

— Беш ёшли ўғлимнинг оёқдаги бош бармоғи тирноғи этига қараб ўса бошлади. Бир неча марта ўзим олиб ташлашга уриниб кўрдим. Аммо болажонимнинг жони азобланаётганини кўриб, тоқат қилолмаяпман. Тирноқнинг этга қараб ўсишини даволаса бўладими? Бунинг учун кимга мурожаат этиш лозим?

Шаҳло Искандарова, Тошкент вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, олий тоифали шифокор-дерматолог:

— Болалардаги тирноқнинг эт ичига қараб ўсишини кўпинча нотўғри танланган пойабзал туфайли келиб чиқади, деб ўйлашади. Бу ҳам асосий омиллардан бири. Шу билан бирга, тирноқни нотўғри олиш, яъни ойсимон шаклда калталатиш ҳам тирноқ тузилишига таъсир этиши мумкин.

Ҳозирда болалар орасида тирноқнинг инфекцион замбуруғли касалликлари учраб турибди. Бу ҳам тирноқ шаклини ўзгартиради. Фарзандингизни шифокор-дерматолог ҳамда яшаш манзилингиз бўйича хирург мутахассисга олиб боришингиз мумкин.

Асосийси, тирноқ шаклининг ўзгаришига сабаб бўлган омилни аниқлаш. Шунга мувофиқ муолажа қилинади. Агар тирноқ ичига ўсиб кетган бўлса, лазер ёрдамида коррекция қилинади.

Ҳозирда махсус пластинкалар ҳам қўлланилаётган бўлиб, тирноқнинг этга қараб ўсишидан ҳимоялайди. Касаллик тўғри даволанилса,кейинчалик қайталанмайди. Бу ҳолатнинг наслий мойиллиги борлигини ҳам унутмаслик керак. Агар ота-оналардан бирида тирноқ шаклининг ўзгариши билан боғлиқ муаммо бўлса, бу фарзандларида ҳам такрорланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1