1

Шифо маслаҳат: “ОЁҚ ТОМИРИНИНГ ТОРТИШИШИ НИМАДАН?”

САЛОМАТЛИК 11.10.2017, 09:19
Шифо маслаҳат: “ОЁҚ ТОМИРИНИНГ ТОРТИШИШИ НИМАДАН?”

— Тунда оёқ томирининг тортишишидан уйғониб кетаман. Сўнгги вақтларда бу ҳолат тез-тез такрорланаяпти. Оғриқ зўридан гоҳида тинчлантирувчи дори ичиб, сўнг ухлайман. Томир тортишишининг боиси нима бўлиши мумкин?

Нигора Маратова, Сирдарё вилояти

Ботир КАРАЕВ, шифокор-ортопед:

— Оёқ томири тортишиши асосан вена қон томирларининг варикоз кенгайиши, организмда кальций етишмовчилиги сабаб юз беради.

Шунингдек, бу ҳолат ёшга доир ўзгаришлар қаторида 45-50 ёшдан сўнг ҳам келиб чиқиши мумкин. Муаммони ҳал этиш учун травматолог ва хирург шифокорларга мурожаат этинг.

Қондаги кальций миқдорини текширтиринг. Агар климакс ёшида бўлсангиз, организмдаги моддалар алмашинуви ҳисобига ҳам оёқда томир тортишиши юзага келган бўлиши мумкин. Шифокор кўрсатмаси билан даволансангиз, безовталиклардан халос бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1