Кеча барча қитъаларда бўлгани сингари Жанубий Америкада ҳам ЖЧ саралашининг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтди.
Сўнгги тургача мундиалга бориши ноаниқ бўлиб турган Аргентинани Лионель Месси ўз хет-триги билан жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Эквадорга қарши баҳс 1:3 ҳисоб билан якунланди.
Шу тариқа, 30 ёшли тўпурар футбол тарихида жаҳон чемпионатларининг Жанубий Америка қитъаси саралашларида бундай кўрсаткичга эришган биринчи футболчига айланди.Жанубий Америка саралашидаги тўпурарлар жадвалининг иккинчи ва учинчи ўринларини Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо ва Уругвай форварди Луис Суарес ўзаро бўлишиб турибди. Ҳар икки футболчининг ҳисобида 19 тадан гол бор. Месссининг ҳисобида эса 21 та.






