АсосийSUG'DIYONA

КУНЖУТ ЁҒИ — ЧАРЧОҚ ҲАЙДОВЧИ

'КУНЖУТ ЁҒИ — ЧАРЧОҚ ҲАЙДОВЧИ'ning rasmi

Касалликларнинг олдини олиш учун совуқ кунларда кунжут ёғи истеъмол қилиш тавсия этилади. Айниқса, аёллар саломатлиги, климакс даври осон кечиши учун фойдали.

  • Милкларни мустаҳкамлаш учун: ҳар куни оғзингизга ярим чой қошиқ кунжут ёғи солиб, 10 дақиқадан кейин туфлаб ташланг. Бундай муолажадан сўнг оғзингизни тузли сувда чайинг.
  • Шамоллашда: бурнингизга кунига бир неча марта 3-4 томчи кунжут ёғи томизинг. Уйқуга кетишдан аввал кўкрак қафаси ва оёқ товонларига кунжут ёғи суртинг.
  • Балғамли йўталда: кунига 2 маҳал кўкрак қафаси ва елкани кунжут ёғи билан уқаланг.
  • Бронхиал астмада: ҳар куни 1 маҳал 1 ош қошиқ кунжут ёғи ичинг.
  • Маститда: докани бир неча қават қилиб, кунжут ёғига ботиринг ва кўкракнинг шикастланган жойига қўйинг.

Тери қичишганда: бир чой қошиқ алоэ ва узум шарбатини аралаштириб, 1 чой қошиқ кунжут ёғи қўшинг-да, терига суртинг.

Мумкин эмас: қон қуюлиши юқори, тромб ҳосил бўлиш хавфи бўлган касалликлар, қон томирлари варикози билан оғриганлар кунжут ёғи истеъмол қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши зарур.

Унутманг! Ёғ 100 даражадан юқори ҳароратда қиздирилганда таркибида акраламид — канцероген модда ҳосил бўлади. Шу боис овқатни қовуришдан аввал ёғни тутатиб қиздириб олиш ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун хавфли!

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар