АсосийSUG'DIYONA

ҚАЛАМПИР — БЕЛ ОҒРИҒИГА ДАВО

'ҚАЛАМПИР — БЕЛ ОҒРИҒИГА ДАВО'ning rasmi

Шифобахш хусусиятлари:

  • таркибида аскорбин кислотаси юқори;
  • оғриқ қолдирувчи;
  • шамоллашда баданни терлатувчи;
  • бошга дамлама қилиб суртилганда қон айланишини яхшиловчи хусусиятлари бор.

Ножўя таъсири: кўп миқдорда истеъмол қилинганда тер ажралиши ортиши, буйрак ва жигар фаолиятининг бузилиши, баъзи ҳолларда кўнгил айниши ва қайд қилиш каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Кимларга мумкин эмас? Ошқозон, буйрак ва жигар касалликларига чалинган беморларга тавсия этилмайди.

Рецепт: 3-4 та қалампир 200 гр. сувда қайнатилади. Пишгач, майдалаб тўғраб, арпа уни ва кунжут ёғи аралаштирилади. Мазкур малҳамни Бел оғриғи, мушаклар шамоллашида оғриқли жойларга суртиш мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар