1

ТУРМУШГА ЧИҚИШ АРАФАСИДАГИ ҚИЗЛАР ВА УЛАРНИНГ ОНАЛАРИ УЧУН ЙЎРИҚНОМА

СУҒДИЁНА 11.10.2017, 13:09
Теглар: Оила
ТУРМУШГА ЧИҚИШ АРАФАСИДАГИ ҚИЗЛАР ВА УЛАРНИНГ ОНАЛАРИ УЧУН ЙЎРИҚНОМА

Сараланиш палласида ягона ва бетакрор бўлинг!

  • Кўзга биринчи бўлиб ташланадиган, илк таассурот уйғотадиган, истаймизми-йўқми, бу либос. Азиз оналар, исталган пайт исталган жойда ўз ортидан совчи эргаштириб келиши мумкин бўлган бўй қизингизнинг кийинишига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Шим киймасин, соч бўямасин, демаймиз, фақат дуркун қизингиз шимнинг колготкадек ёпишиб турадиганини танлаб, «рангим қорачароқ» деб сочини сап-сариққа бўяб олишини назорат қилинг. Чунки ҳар куни «хип-хоп» услубида кийинадиган қизингиз бир айланиб костюм-юбкада учрашувга чиққани билан суриштирув ва текширув палласида асл ҳолатига қайтган бўлади. Амалиёт гувоҳ, жуда кўпчилик қизлардан айниб кетишларининг сабабларидан бири ҳам шу. Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл, дейишади-ку!
  • Бошқа бир янги мақолни эшитганмисиз: моданинг учи ҳам бўлма, туби ҳам бўлма, ўртаси бўл. Учига чиққан модачи бўлсанг, тенгинг топилмайди, туби бўлсанг, бегинг топилмайди, ўртасида юрсанг, совчиларинг камаймайди. Қизлар учун яна бир гап: кўпчилик қизлар озғин кўринай ё сирли туюлай, деб қора, жигарранг, кулранг кийимларга ружу қўйишади. Бизнингча, қиз боланинг либослари ёшига хос ёрқин ва гулгун бўлиши, киши кўрганда баҳри дили очиладиган бўлиши керак. Токи, яқин атрофдан ўтиб кетаётган шаҳзодалар сизни сезмай қолмасинлар, ўғли ё жиянига қиз ахтараётган холапошшалар эса биринчи бўлиб сизга кўз ташласинлар.
  • Қулоққа биринчи бўлиб эшитиладиган, илк ҳиссиёт уйғотадиган суҳбат, бу — саломлашиш, танишув суҳбатидир. Совчиларга чой олиб кираётганда ҳам, йигит билан биринчи марта учрашилаётганда ҳам қизларнинг аксарияти нотўғри салом бериб, ё жуда фаол ёки ўта суст ҳол-аҳвол сўрашадилар: «Ассокум», «Саломалейким...» каби. Баъзи қизлар обдон саломлашиб, совчилар билан қулоч очиб сўрашиб кетади. Баъзи қизларнинг ниҳоятда уялиб айтган саломини бурнидан бошқаси эшитмайди. «Осмондаги болалар» фильмидаги совчиликка тайёрланиш саҳнаси бежиз эмас. Оналар, репетициянинг айби йўқ, қизингизнинг илк нутқи ва ҳаракатлари устида ишланг.
  • Учрашувга чиқаётган қизни сўраб-саволга тутувчилар, ақлига ақл, ҳуснига ҳусн қўшмоқчи бўлганлар кўп бўлади. Имиджингизни ўзгартиришни учрашувга чиқиш кунига режалаштирманг. Соч кесиш, турмаклаш, қош териш кабилар инсонни ўзи кутганидан ҳам кўпроқ ўзгартириши ва ноқулай аҳволга солиши мумкин. Экспериментлар бир кун аввал бажарилса, баланд пошналар, янги кийимлар бир кун аввал кийиб синалса, нималарни гаплашиш, нималарга қандай жавоб бериш ҳақида обдон ўйлаб олинса, фойдадан ҳоли бўлмайди.
  • Камгап қизлар бироз фаолроқ бўлиб, тўлиқроқ жавоб беришни, сергап қизлар бироз камтарроқ бўлиб, кўпроқ сукутни машқ қилганлари дуруст. Олтин бўлмаса-да, ҳеч бўлмаса, кумуш мезонни топишга ҳаракат қилмоқ керак.
  • Оналар ва қизлар: талабларни ўта юқори қўйманг. Уйингизнинг серҳашамлиги, сарпонгизнинг қуюқлиги, қизингизнинг дипломи, оилангиз тинчлиги, катталарнинг яхши жойда ишлаши… булар ҳаммаси сизнинг ютуғингиз ва бахтингиз. Шунинг учун ҳам ўз тенгингизни кутиш ва топишга ҳақлисиз. Бироқ «янада бойроқ, обрўлироқ бўлсин, қизимга олиб қўйган сарполарим уйига сиғсин» деб келган тенгингизни ўзингиз йўққа чиқарманг. У томоннинг бир минуси сизнинг плюсингиз билан, сизнинг бир камингиз уларнинг ютуғи билан ёпилсин. Аммо нафақат йигит ва қизнинг, балки икки оиланинг маълумоти ва дунёқараши ҳам бир-бирига мутаносиб бўлишини бош мақсад қилиб олинг.
  • «Тақдир бўлса, ҳеч нарсага қарамас экан», деган гапларда ҳам жон бор. Аммо «тақдир бўлмаса, начора» деб, икки қўлни кўтариб, таслим бўлишга эрта. Кўпинча қиз томонга маъқул тушган йигит тараф қайтиб келмаса, дилхиралик бўлиб, «қаерда хато қилган эканмиз, бизни ким ёмонлаб қўйди экан?» каби саволларга жавоб изланади. Агар йигит тараф сизга маъқул келаяптими, оналар ва қизлар, буни у томонга вақтида билдиришдан тортинманг. Кўпинча йигит тараф ҳам иккиланишлар олдида турган бўлиб, тайёр йўлдан, яхши қиздан адашган ҳоллар кўп учрайди. Бахтингизни бой берманг!

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1