1

Шифо маслаҳат: “ҚОН ТОМИРЛАРИ ТОРАЙГАН БЎЛСА...”

САЛОМАТЛИК 11.10.2017, 19:52
Шифо маслаҳат: “ҚОН ТОМИРЛАРИ ТОРАЙГАН БЎЛСА...”

— Ёшим 30 да. Тез-тез бошим оғрийди. Текширувлар натижасига кўра бошдаги қон томирлари торайгани аниқланди. Кечалари қаттиқ оғриқдан уйғониб кетаман. Нима қилишни маслаҳат берасиз?

Азиза, Тошкент шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Бўйиндан мияга туташган қон томирларидаги торайиш атеросклероз белгиси бўлиши мумкин. Торайган қон томирларида қон айланиши бузилиб, бош соҳасида оғриқни келтириб чиқаради. Бу ҳолатда имкон қадар қон томирларининг янада торайиб кетмаслигига аҳамият бериш лозим.

Шунингдек, қон томирларининг торайиши қонда холестерин миқдорининг ортиб кетишидан ҳам содир бўлади. Сизнинг вазиятингизда терапевт шикофор кўригидан ўтиб, сўнгра невролог мутахассис назоратида даволанишингиз керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1