— Эрталаблари белимни кўтаролмай қолаяпман. Айниқса, уйқудан уйғонгач, анча вақтгача белимни пайпаслаб ўтираман. Озроқ юрганимдан кейингина оғриқ ўтиб кетади. Илгари сира бундай бўлмасди. Бу белда туз йиғилишининг аломати эмасмикан, деб ўйлаб қолдим.
Турсунбой Абдураҳимов, Тошкент шаҳри
Нодира ҲАМРОЕВА, шифокор-терапевт:
— Ҳақиқатан ҳам бу умуртқа поғонасининг бел соҳасидаги остеохондрози бўлиши мумкин. Соддароқ айтганда белда туз йиғилиши. Безовталикнинг юзага келиш сабаблари камҳаракатлилик, узоқ вақт ўтириб ишлаш ва наслий мойиллик туфайли ҳам келиб чиқади. Муаммони бартараф этиш учун терапевт шифокор кўригидан ўтинг. Даволаш гимнастикаси, массаж ёрдамида хасталикнинг дастлабки муолажасини бажариш мумкин. Дори препаратлари беморнинг кейинги аҳволига кўра буюрилади.






