1

ЎҒЛИМ ГИЁҲВАНД БЎЛИБ, ЎЛИБ КЕТДИ. ҲАММАСИГА КЕЛИНИМ АЙБДОР!

СУҒДИЁНА 13.10.2017, 09:39
Теглар: Оила
ЎҒЛИМ ГИЁҲВАНД БЎЛИБ, ЎЛИБ КЕТДИ. ҲАММАСИГА КЕЛИНИМ АЙБДОР!

Муносабатлар кўзгусида яна қайнона-келинларнинг ички оламини кўришга уриниб кўрамиз. Эҳтимол биз тушунолмаётган, бизга ёқмаётган жиҳатларнинг ўзига хос сабаби борлигини, қайноналаримизнинг сўзлари дилимизни оғритса-да, кўнглидаги ўйлар баъзан бизнинг фойдамизга эканлигини тушуниб олармиз.

Келин: «Мени болаларимга ёмонлайди…»

Оминахон: Қайнонам бошимга не кунларни солмади, дейсиз. Овқат бермаган, уйимга киргизмаган, эрим иккиси менга қўл кўтарган пайтлари бўлган. Неча марта уйимга кетиб, сўнг яна эримни кўзим қиймай, бир кун яхши бўлиб кетар, деб қайтиб келаверганман. Эрим гиёҳвандликка берилиб, ўзини хароб қилгач, икки болам ва қайнонам билан бир уйда ўзимиз яшай бошладик. Ёлғиз ўзим оила боқаётганим етмагандек, ҳали ҳам қайнонамнинг зуғумлари остида яшайман. Ҳар қадамимни текширади, қўнғироқ қилганида жавоб беролмай қолсам, мени кўча аёлидан олиб, енгилтакка солади. Пардоз қилишим, янги кийим кийишимга ҳам қўймайди. Катта қизим 18 ёшга кирди, эшигимизни қоқиб совчилар келаяпти. Кичик ўғлимга бериладиган боқувчисини йўқотганлар нафақасини йиғиб қўйгандим, шунга уйларни таъмирлатайлик, десам ҳам кўнмайди. Қизим ва ўғлимга меҳрибон бувилик қилиб, ишдалигимда иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб ҳам турмайди, мени уларга ёмонлагани-ёмонлаган.

Қайнона: «Ҳаммасига у сабабчи!»

Моҳира опа: — Ҳаммасига шу келинни сабабчи деб биламан. Агар шунинг акаси бўлмаганида ўғлим гиёҳванд бўлиб, ўлиб кетмасди. Ўшанда шу қизни оламан, деб туриб олмаганида ҳозир ёлғизгина болам ёнимда бўларди. Яхшиям невараларим бор, шуларни ўйлаб, ўзимни овутаман. Оилам хароб бўлиб, энди яна келиниям бунақа бўлиб кетди, деган гап чиқишига чидай олмайман. Шунинг учун одмироқ, сипороқ юринг, эртага қиз узатасиз, ёлғиз аёлни ҳамма ҳар хил гап қилади, десам, келиним энсасини қотиради. Уйни таъмирлатайлик деб қўймаяпти, ахир оладиган маоши билан катта қурилиш қилиб бўлмайди, қаердан олмоқчийкан бу пулни, шубҳаланишга асосим бор-ку! Мен жуда чарчаган аёлман, ортиқча бир гап ҳам ёқмайди.

Кўзгу нима дейди?

Оминахон — эндигина тинчи ва ўзлигини топган, Моҳира опа эса аксинча, қадди ҳам, завқи ҳам букилган аёл. Фарзандни йўқотиш азобини бошқа ҳеч бир изтиробга тенглаштириб бўлмаганидек, Оминахон ҳам шунча йил чидаган қайнонасининг шу шикаста пайтида кўнглини олишга урингани дуруст. Тўғри, Оминахонга аввал ҳам, ҳозир ҳам осон бўлмайди. Иккови бир уйда яшаётган экан, демак, ҳали оилавий тотувликка умид қилса бўлади. Ўзини ҳеч кимга кераксиздек ҳис қилмаслик учун кекса одамнинг беш кунлик умрида ҳурмат қилишга Оминахон ўзида куч топиши керак. Нияти ва мақсадларини очиқ айтиб, яхши гап билан тушунтириши лозим. Фарзандларига ҳам бувисига нисбатан меҳр кўрсатиши кераклигини уқтириши шарт.

Хуллас, бу баҳсли мавзу. Лекин қайнона-келин бир-бирини тушуниб яшаса, муаммоларга ўрин қолмайди, оилаларнинг тинчи бузилмайди, кўнгиллар хуфтон бўлмайди. Ҳар бирингизнинг оилангиз мустаҳкам бўлсин!

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1