1

5-6 КГ ОЗМОҚЧИМИСИЗ? МУАММО ЭМАС!

СУҒДИЁНА 13.10.2017, 09:49
Теглар: Гўзаллик
5-6 КГ ОЗМОҚЧИМИСИЗ? МУАММО ЭМАС!

Ҳамиша гўзал кўринишни истасангиз қадди-қоматга эътибор беринг-у, ортиқча сантиметрлардан осонгина қутилинг. Шу боис бу гал эътиборингизга арзимаган 4-5 килограмдан халос бўлишда асқотувчи тавсияларни ҳавола этамиз.

Илдизини аниқланг

Бугунги кунда тез ва самарали оздирувчи турли марказлар ва «маслаҳатгўй»лар бемаза қовуннинг уруғи каби кўпайиб бормоқда. Баъзилари овқатланишни ўргатамиз деса, бошқалари машқ қилишга чорлашади. Бунинг яхши ёки ёмонлиги ҳақида хеч нарса деёлмаймиз. Аммо нимагадир уларнинг хеч бири ортиқча ёғ ўзи қаердан пайдо бўлгани ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Эҳтимол, бу гормонал мувозанатнинг бузилишидир ёки организмга бирор модда етишмаётгандир. Буни аниқлашга иккинчи даражали масалага айланиб қолган. Ахир хасталикнинг сабабини эмас, уни келтириб чиқарган омилни бартараф этиш кераклигини ҳаммамиз биламиз-ку. Шунинг учун сизга айтадиган энг биринчи тавсиямиз ортиқча вазннинг келиб чиқиш сабабларини аниқланг! Масалан, кўпинча қишдан кейин аёл организмида учрайдиган темир етишмовчилиги ҳам айнан иштаҳанинг очилиши билан кечади. Бундай ҳолда машқ ёки парҳез қилиш эмас, темирга бўлган эҳитиёжни қондириш даркор. Чунки танамиз ўзига қайси модда кераклигини билади ва ўша модда заҳирасини таом орқали тўлдиришга интилади. Лекин биз бу сигналларни очлик дея қабул қиламиз-да, олдимизда турган таомларни сараламай истеъмол қилишга тушамиз. Натижада йўқ жойдан ортиқча сантиметрларни орттириб олиш ҳеч гап эмас. Агар шундай аҳволга тушишни истамасангиз, диетолог шифокор кўригидан ўтиб, муаммонинг илдизини аниқлашга киришинг.

Ухлаймиз ва озамиз!

Инсон танасида махсус уйқу жараёнида оздирувчи гормон борлигини билармидингиз? Ҳа, ҳа агар ўз вақтида ва тиниқиб ухласангиз, бир кечада бир неча юз грамм ёғдан қутилишингиз мумкин. Бунда сизга сомотатроп гормони ёрдам беради. У кечқуринги метобализм жараёнида (нафас олиш, юракнинг уриши...) ёғларнинг эришига жавоб беради. Агар самототроп гормони кечки 00:00дан 2:00га қадар жадалроқ ишлаб чиқарилишини инобатга оладиган бўлсангиз, у ишлаб чиқариладиган фурсатда уйқуга кетган бўлишингиз лозим. Айнан шунинг учун ҳам мутахассислар оритқча “юқ”дан халос бўлиш ниятида юрган инсонларга биринчи навбатда ўз вақтида уйқуга кетишни тавсия этишади.

Нима учун кечқурун оч бўламиз?

Кечқурун махсус гормон ёғларни парчалашини билиб олдик. Инсон уйқудан уйғонганида ўша соматотроп гормон ҳали ҳам ўз фаолиятини давом эттираётган бўлиши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам уйғонгач кишида нонушта қилиш истаги йўқолади. Баъзи ҳолларда қорнингиз очганлигини тушга томон сеза бошлайсиз. Куни билан таомланмагач табиийки, кечга бориб жиловлаб бўлмас очлик ҳисси қийнайди. Хўш, унда кечки ёки тунги иштаҳа билан қандай курашиш керак? Маслаҳатимиз бу очликка қарши курашиб, ўзингизни қийнаманг. Яхшиси организмнинг талабини қондиринг, фақат углеводлар ҳисобига эмас, оқсил ва сабзавотлар билан! 18:00 дан кейин углеводларга «йўқ» дейишни ўргансангиз, аста-секинлик билан гормонлар фаолияти изга туша бошлайди.

Биологик фаол қўшимчалар керакми?

Ортиқча вазндан халос бўлшига қарор қилган аёл борки, турли витаминлар, иштаҳани бўғувчи ўсимликлардан тайёрланган биологик фаол қўшимчаларга мурожаат қилишга интилади. Бир қарашда улар муаммонинг осон ечими бўлиб туюлади-да. Аслида, биологик фаол қўшимчаларни бутунлигича «қора рўйхат»га киритишга ҳаққимиз йўқ. Чунки айтайлик жисмоний машқлар ёрдамида озаётган инсоннинг танаси оқсил ва витаминларга эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёжни қондириш учун бир неча килограммлаб махсулотларни истеъмол қилиш керак. Бунинг ўрнига мана шундай қўшимчаларга мурожаат қилиш мумкин. Аммо, албатта, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, фақат дорихоналарда сотиладиган, синалган қўшимчалардан фойдаланган мақсадга мувофиқ. Бироқ ўша витамин ва фаол қўшимчаларни истеъмол қилиб, машқ қилмасдан озаман деб ўйласангиз чучварани хом санаган бўласиз. Єолаверса витаминларни ўзибилармонлик билан ичиш мумкин эмас! Масалан, ўсимта хасталигидан азият чекадиган инсон (хоҳ яхши, хоҳ ёмон сифатли бўлишидан қатъий назар) А витаминини қабул қилса, вазият оғирлашиб, ўсманинг ўсиши тезлашади.

Метобализмга допинг керакмас

Бугунги кунда реклама роликлари ва интернет тармоғи дори воситасини ичиб «мўжизавий» тарзда бир неча ўн килограммга озган инсонлар ҳақида бонг уришмоқда. Бу натижага қандай эришдингиз, деб сўрашса, моддалар алмашинувини тезлаштириш ҳисобига дея жавоб беришади улар. Чиндан ҳам ортиқча вазн моддалар алмашинувининг жадаллигига тўғридан тўғри боғлиқ. Сизнинг ҳам гамбургеру хот-догларни паққос туширса-да, бир сантиметрга ҳам ўзгармайдиган дугонангиз, танишларингиз бўлса кераг-а? Айнан ўша инсонларни ортиқча вазндан моддалар алмашинувининг жадаллиги ҳимоялаб турибди. Фармацевтикада тез фурсатларда ортиқча вазндан халос этувчи препаратлар мавжуд. Ва улар метоболизмни тезлаштиради. Бироқ бундай препаратлар барча соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан бир овоздан таъқиқланган. Бироқ “уддабурон” кишилар уларни бекитиқча олиб келиб сотувга қўйишмоқда. Хўш уларнинг ишлаш механизми қандай?

Бир кунда инсон организмида ўртача 10 000 дона саратон ҳужайраси пайдо бўлади. Аммо иммун тизимининг махсус хужайралари борки, мана шу саратон ҳужайраларини топиб, йўқ қилади. Энди тасаввур қилинг, моддалар алмашинувини 10 баробарга тезлаштирсангиз, қанча саратон ҳужайралари пайдо бўлади? Иммун тизимингиз эса уларни топиб зарарсизлантиришга улгурмай қолиши мумкин. Натижа ҳақида эса ортиқ тўхталишни истамаймиз. Айтишимиз лозим бўлган ягона гап эса саломатлигингизни қадрланг. Таркиби номаълум дори воситаларини қабул қилиб тузалмас дард орттириб олманг.

Атиги 4 махсулотни чеклаб 4-5 килограмдан халос бўлиш мумкин

Албатта, ортиқча вазнингиз меъхёрдагидан 15-20 килограмм ортиқ бўлса, муаммони мутахассис кўмагида ҳал этишни тавсия этамиз. Бироқ 5-6 килограммни деб диетолог қабулига бориш ҳаммамиз учун ҳам қулай чора эмас. Бундай ҳолларда таомномангиздан шакар, хамирли таомлар, нон, картошка ва оқ гуручни чеклаб, ортиқча муаммодан халос бўлишингиз мумкин. Ва, албатта, сайр қилишни унутманг.

МАФТУНА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1