АсосийSUG'DIYONA

ТАНИШИНГ, ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ?

'ТАНИШИНГ, ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ?'ning rasmi

Тозаликка риоя қилинг!

  • Овқат тайёрлашга киришишдан аввал қўлларингизни яхшилаб ювинг.
  • Уй юмушлари ва ҳожатдан сўнг ошхонага қўлингизни ювмай кирманг!
  • Овқат тайёрлашда ишлатиладиган ва бошқа хил ошхона жиҳозларини тоза тутинг.

Маҳсулотларни керакли даражада пиширилишини назорат қилинг!

  • Ҳар бир таом тайёрланиш жараёнида қайнаб чиқиши лозим! Камида 70 даража ҳароратда таом тайёрланиши керак.
  • Гўштли маҳсулотларни пишириш жараёнида уларни яхшилаб қовуриш лозим. Гўшт асло пушти рангда бўлмасин!

Сув ва озиқ-овқат маҳсулотларнинг сифатига эътиборли бўлинг!

  • Истеъмол қилинадиган сув, албатта, қайнатилган бўлиши лозим.
  • Маҳсулот харид қилиш жараёнида керакли мутахассислар томонидан сифати текширилганларини танланг.
  • Мева ва сабзавотларни ювиб ишлатинг!

Пиширилган ва хом маҳсулотларни алоҳида сақланг!

  • Хом мол, парранда ва балиқ ҳамда денгиз маҳсулотларини пиширилган маҳсулотлардан алоҳида сақланг. Музлаткичнинг бошқа-бошқа бўлинмаларидан фойдаланган маъқул.
  • Хом гўшт маҳсулотларни кесиш учун алоҳида ошхона жиҳозларидан фойдаланишни маслаҳат берамиз.

Маҳсулотларни сақлаш жараёнида ҳароратга аҳамият беринг!

  • Пиширилган маҳсулотларни хона ҳароратида 2 соатдан ортиқ қолдирманг!
  • Овқатни сузишга қадар иссиқ ҳолда (60 даража иссиқликда) ушлаб туришга ҳаракат қилинг.
  • Музлатилган маҳсулотларни хона ҳароратида эритманг! Яхшиси, бу ишни музлаткичнинг ҳарорати юқорироқ бўлинмасида амалга оширинг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар