АсосийSalomatlik

Шифо маслаҳат: “СИНГЛИМГА МАСЛАҲАТ КЕРАК...”

'Шифо маслаҳат: “СИНГЛИМГА МАСЛАҲАТ КЕРАК...”'ning rasmi

— Икки йилдан бери синглимнинг бўйида бўлмаяпти. Шифокор кўригидан ўтганида жиддий муаммо йўқ, дейишди. Шундай бўлса-да, нега ҳомиладор бўлолмаёганини тушунмаяпмиз. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?

Нигора Сатторова, Андижон вилояти

Нилуфар БЎСТОНОВА, олий тоифали шифокор-гинеколог:

— Ҳомиладорликнинг юзага келмаслиги бир неча омиллар билан таснифланади. Булар, бачадон ва унинг ортиқлари, тухумдон ва найларининг яллиғланиш касалликлари, ички секреция безлари (тухумдон, қалқонсимон без, буйрак усти бези) фаолиятининг бузилиши ҳамда балоғатга етиш даврида инфекцион касалликлар билан оғриш натижасида марказий нерв тизимида юзага келувчи ўзгаришлар сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, бачадон ва бачадон найларидаги ўтказувчанликнинг берклиги, бачадон бўйни ишлаб чиқарувчи шилимшиқ модданинг бузилиши, иммунологик таъсир, эндометриоз, аёлнинг ёши, тана вазни (ҳаддан ортиқ семизлик ёки ҳаддан ташқари озғинлик) кабиларнинг ҳам таъсири бор. Агар синглингизда ушбу ҳолатларнинг бирортаси аниқланган бўлса, албатта даволаниши керак. Борди-ю жиддий муаммо бўлмаса, вақти-соати билан ҳомиладорлик юз беради.

    Бошқа янгиликлар