— Қўл бармоқлари билан томоқ соҳасини пайпаслаганда бўртиб чиққан шишнинг сезилиши буқоқ борлигидан дарак беради, дейишади. Шу гап ростми?
Комила Раҳимова, Андижон вилояти
Ни Наталья ВЛАДИМИРОВНА, олий тоифали шифокор-эндокринолог:
— Томоқ соҳасидаги сиз айтаётган шиш буқоқ эмас, балки томоқ кемирчаги, яъни суягидир. Унинг ўлчами ҳаммада ҳар хил бўлади. Кўпинча кемирчакнинг бўртиб чиққанлигини буқоқ билан адаштиришади. Баъзида эса томоқ соҳасидаги тери ёғ қавати қалинлашиб, ташқарига чиқиб қолади. Аммо у ҳам буқоқ билан боғлиқ ўзгариш эмас. Буқоқнинг катталашишини ўзингиз қўл билан пайпаслаб текширганингиздан кўра, яхшиси, мутахассисга мурожаат қилганингиз маъқул.






