АсосийSUG'DIYONA

БОЛАЛАР ТАОМНОМАСИГА КИРИТИЛАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР

'БОЛАЛАР ТАОМНОМАСИГА КИРИТИЛАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР'ning rasmi

Сут-қатиқ

1 дан 3 ёшгача бўлган болалар учун сут-қатиқ маҳсулотлари кундалик таомномада бўлиши шарт. Мазкур маҳсулотлар бола организмини кальций ва фойдали элементлар билан озуқлантиради. Йогурт, ёғсиз сметаналарни эса кунора оз-оздан бериш керак.

  • Гўшт

Болага 9 ойлигидан бошлаб буғда тайёрланган гўштли таомлар берилади. 1 ёшдан эса бу озуқа миқдорини бироз ошириш мумкин. Қайнатилган ёки буғда тайёрланган ёғсиз гўшт бола саломатлиги учун фойдали. Бироқ қаттиқ қовурилган, ёғли гўштлар 3 ёшгача тавсия этилмайди.

  • Балиқ

Таомномада гўштли маҳсулотлар бўлмаган тақдирда балиқдан тайёрланган егуликларни бериш мумкин. Агар тановул вақтида иккала гўштдан ҳам бўлса, бола ошқозони оқсилнинг катта босимини яхши ҳазм қила олмайди. Ҳафтасига 1-2 маротаба 100 грамм ёғсиз балиқ гўшти 1 ёшли болалар учун меъёр саналади.

  • Сабзавот ва мевалар

1,5 ёшгача бўлган бола ҳар куни 250 гр. сабзавот ва 100 гр. мева истеъмол қилиши керак. Хоҳланг, сабзавотларни эзғиланган бўтқа кўринишида, меваларни эса қирғичдан чиқариб бўтқа қилиб беринг. Кундалик таомномада мева ва сабзавотлар бўлиши боланинг иммун тизимини мустаҳкамлайди.

  • Бўтқалар

Нонуштага донли маҳсулотлардан бўтқа тайёрлашга эринманг. Айниқса, гречиха ва сули ёрмасидан тайёрланган бўтқалар жуда фойдали. Бўтқаларни куннинг бошида берган маъқул. Шунда улар яхши ҳазм бўлади.

  • Тухум

1 ёшли болаларга қайнатилган тухумдан бериш мумкин (бир кунда 1 дона). Бироқ боланинг аллергик тошмаларга мойиллиги бўлса, тухум 3-4 кунда биттагина бериш етарли.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар