Фойдали хусусиятлари:
- юрак-қон томир фаолиятини яхшилашда;
- асаб фаолияти сустлашганда;
- ошқозон-ичак, безгак касалликларида;
- зотилжам, бод хасталикларида қўлланилади.
Ножўя таъсири: баъзи вақтларда аллергик тошмалар юзага келади.
Кимларга мумкин эмас? Совуқ мижозли, ичи кўп дам бўладиганларга (метеоризм) зиркдан тайёрланган дамламалар тавсия этилмайди.
Рецепт: 1. Зиркнинг қуритилган барги чой ўрнида дамлаб ичилса, қон босимини меъёрлаштиради.
2. Холециститни даволаш учун: 2 ош қошиқ зирк уруғини 250 мл. сув билан 20-30 дақиқа паст оловда қайнатилади. Дамламадан кунига 2-3 маµал овқатланишдан олдин 1-2 ош қошиқ ичилади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.