АсосийSalomatlik

Табобат: БУЙРАК ОҒРИҒИГА ТАРВУЗ ВА БОДРИНГ

'Табобат: БУЙРАК ОҒРИҒИГА ТАРВУЗ ВА БОДРИНГ'ning rasmi

— Менинг анчадан буён буйрагим оғрийди. Шифокорга кўриниб, муолажа олсам, яхши бўлиб қоламан. Бироздан сўнг оғриқ яна бошланади. Халқ табобатида буйракни даволаш мумкинми?

Моҳира, Тошкент шаҳри

— Ибн Сино тавсиясига кўра, седана ва асалдан тайёрланган дамлама буйрак ва пешоб йўлларидаги тошни майдалайдиган дорига айланади. Дамлама тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка бир чой қошиқдаги қора ёки кўк чой солиб, устига 25-35 дона седана ташланади, қайноқ сув қуйилгач оловда 3-4 дақиқа дам едирилади. Сўнг ширинликлар билан истеъмол қилинади. Агар асал билан ичилса, шифобахшлиги янада кучаяди.

Буйракдаги тошни туширишда зайтун ёғини ичиш ёки ундан овқат тайёрлаб ейиш, маккажўхори попугини қайнатиб сувини сузиб, кунига уч маҳалдан ичилса, ёрдам беради

Буйракдаги тошларни тушириш учун 30 мл. кунжут ёғи уч маҳал оч қоринга ичилади.
Саримсоқни сувда ёки ўтда пишириб, турп уруғига қўшиб еган кишида буйрак тошидан асар ҳам қолмайди. Хом саримсоқ эса хаста буйракка зарар етказади.

Буйрагингиз оғриса, ҳар куни тарвуз ва бодрингни кўп тановул қилинг. Уларда ювиш, тозалаш хусусияти ҳам бор.

    Бошқа янгиликлар