1

ҚОМАТГА МОС ПАЛЬТО ТАНЛАШ СИРЛАРИ

СУҒДИЁНА 18.10.2017, 10:43
Теглар: Гўзаллик
ҚОМАТГА МОС ПАЛЬТО ТАНЛАШ СИРЛАРИ

Ҳар бир аёлнинг орзуси — ҳар мавсумда мода билан баробар қадам ташлаб, кўзни қувнатадиган, жозибали кўринишга эга бўлиш. Афсуски, ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқавермайди. Одатда гўзал кўринишга эга бўлишда аёлларга қоматидаги камчиликлар халақит беради. Шуни унутмангки, ҳамма вазиятга ечим бор! Исталган кўринишдаги қоматни тўғри танланган либос билан идеал ҳолатга келтириш мумкин. Бугун қумсоат, олма, нок (А), учбурчак ва тўғри тўртбурчак шаклидаги қомат турларига мос пальто танлаш сирлари билан бўлишамиз. Стилистлар орзунгиздаги, қоматингизга мос пальто топиш ўйлаганимиздан ҳам осонлигини таъкидлашади. Қандай қилиб, деган саволга эса олтин формулани тақдим этишган: А (мода тенденцияси) + В (сизнинг бичимингиз) + С (сизга мос ранг) + D (маблағдаги имкониятингиз) = идеал пальто!

«Қумсоат» — Х шаклидаги қомат эгалари

Идеал қомат! Бундай қомат эгаларининг гўзаллигига трапеция бичимидаги, бир хил рангли, безаксиз, ёпишиб турадиган пальто урғу бера олади. Уларга деярли ҳамма бичимдаги пальтолар тўғри келаверади.

! Жуда ингичка пошнали оёқ кийимлардан воз кечинг. Учи юмалоқ туфли ва этиклар сиз учун айни муддао.

«Олма» — О шаклидаги қомат эгалари

Бундай қомат эгалари хипчабел эмаслигидан, қорин бироз чиққанидан хижолат бўлишади. Узунлиги болдиргача бўлган, классик услубдаги, қалин матодан тикилган, эътиборни тортадиган катта тугмали ёки ёрқин рангдаги вертикалига тушган чизиқли пальто «олмасимон»ларни келишган қомат билан таъминлайди. Чиройли капюшонли пальто ҳам ҳалал бермайди. Бунда эътиборни белингиз эмас, юзингизга қарата оласиз.

! Қорнингизни тўғри танланган кофта билан бекитишингиз мумкин.

«А» шаклидаги қомат эгалари

Бу гўзал қомат эгалари кенг бўкса, хипчагина бел ва тор елка билан фахрланса бўлади. «А» шаклидаги қоматли аёллар, пальто танлашда ранги бир хиллигига, бели ва елкасига эътиборли бўлинг. Контраст белбоғ, катта ҳажмли ёқа гўзаллигингизга урғу беради. Тиззадан сал узун ё калта пальто, шоҳона ёқа, ноодатий енг елкаларни кенг, қоматнинг юқори ва пастки қисмларини идеал қилиб кўрсатишда ёрдам беради.

! Чўнтакли либослардан қочинг. Тўғри бичимдаги этиклар оёқ қўнжини яширишга ёрдам беради.

«Т» шаклидаги қомат эгалари

Елкаси кенг, бўксаси тор ва ясси бўлган «Т» шаклидаги қомат эгаларига текис, узун, мўйна ёқали пальтолар ярашади.

! Пальтонинг пастки қисмидаги мўйнали безаги эътиборни бўксага қаратади. Кенг капюшон эса елкани идеал қилиб кўрсатади.

«Тўғри тўртбурчак» — Н шаклидаги қомат эгалари

Елка ва бўкса кенглиги бир хил бўлган бундай қомат эгаларига тор, бир ёқлама тугмали, белбоғи катта ҳажмли, икки тарафлама ёпиштирма чўнтакли пальтолар ярашади. «Н» шаклдаги аёллар энг муҳими, бўксани кенг кўрсатиш, елка чизиқларига урғу бериш ва белни тор кўрсатадиган белбоғга эътибор қаратиши даркор.

! Исталган либосни катта ҳажмли белбоғ билан кийинг. У сизни назокатли кўрсатади.

Эслатма

  • Савлатли қомат эгалари, пальто харид қилаётганингизда чўнтак, қайтарма ёқа, тугмалар кичик ҳажмли бўлмаслигига эътибор беринг.
  • Нозиккина қоматли аёлларга эса катта ҳажмли, кўзга ташланадиган аксессуарли пальтолар ярашмайди!
  • Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1