Аёллар табиатида фарзанд кўриш истаги юқори бўлади. Баъзида касаллик ҳолати ҳам бунга тўсқинлик қилолмайди. Бордию касаллик вақтида ҳомиладорлик юзага келса, аёлнинг соғлиғи мунтазам назоратда бўлиши лозим. Бундай ҳомиладорлар учун алоҳида парвариш ва шифокор текширувлари талаб қилинади. Туғруқ жараёни ҳам оддий туғруқхоналарда эмас, ихтисослаштирилган марказларда амалга оширилади. Агар касаллик ҳомиладорликни муддатдан аввал тўхтатишга сабаб бўлса, ҳомилани сунъий тўхтатиш (кесарча кесиш) амалиётига мурожаат этилади. Бу ҳолатда шифокорлар томонидан аёлнинг саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш учун барча зарур чоралар кўрилади. 18/10
- Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.