1

ПАРҲЕЗЛАР ФОЙДА БЕРМАЯПТИ.... НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

СУҒДИЁНА 23.10.2017, 12:29
Теглар: Гўзаллик
ПАРҲЕЗЛАР ФОЙДА БЕРМАЯПТИ.... НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Ортиқча сантиметрлардан халос бўлишга неча марталаб уринсангиз ҳам бари бесамар кетяптими? Хўш, нима сабабдан олмали, тарвузли, қатиқли ёҳуд гречихали парҳезлар фойда бермади? Тўғрироғи, озишга оздингиз-у, аммо бир ойдан кейин тўлин ойдек «тўлишиш»да давом этяпсиз. Бунга йўл қўймаслик усуллари ва вазнни бир меъёрда ушлаб туриш йўллари ҳақда диетолог Дмитрий Вдовин маълумот беради.

БАРИ НАТИЖАСИЗ...

Парҳезлар бефойдами? Амал қилмайдиганлар учун, албатта, бефойда. Баъзи диетологлар уни ҳатто, зарарлига чиқариб қўйишмоқда, парҳездан кейин вазн ортиши тайин, деб таъкидлашади. Кўпчиликаёллар эса кун мобайнида оч юришни парҳез деб тушунади. Аслида сурункали очлик билан танадаги ёғлардан эмас мушакларимиз оғирлиги ва сувдангина халос бўламиз. Ёғлар парчаланиши учун эса кундалик сарфлаган каллорияларимиз миқдори келиб тушаётганларига тенг бўлиши керак.

КАЛЛОРИЯ ЕТМАСА ҲАМ СЕМИРАМИЗ?!

Атай таомларимиз каллорияси камроқ бўлсин деб нафсимизни тийсагу камига семирсак шу ҳам инсофданми? Буни қарангки, инсон организми шундай дастурланган. Келинг тушунарли бўлиши учун қуйидаги мисолни кўриб чиқсак. Айталик, кундалик ҳаражатларингизга учун 10 000 сўм керак, аммо вазият танглашиб, икки ҳафта давомида фақат 5 000 сўмдан сарфлайсиз. Қўлингизга маош теккач эса 15 000 дан сарфлаш имконияти мавжуд, бироқ «қора кунлар» учун ўша 5000 сўмни сақлаб қўясиз. Инсон онги ҳам ҳудди шундай. Икки ҳафта давомида сурункали очликка мубтало бўлган организм, парҳез тугагач ҳам кундалик сарфлар, «қора кунлар» учун ҳам ёғларни ғамлаб қўяди. Натижада моддалар алмашинуви секинлашади, вазн эса мушаклар ҳисобига камаяди ва охир оқибат «ўзимизнинг» ёғларимиз билан қолаверамиз. Аслида бундай вазиятда аввалги ҳолингизга қайтсангиз хурсанд бўлиш керак, чунки одатда кўпчилик янада тўлишади.

СЕМИРИБ КЕТМАСЛИК УЧУН ЭСА...

Ортиқча вазндан халос бўлиш учун аввал бошдан тўғри овқатланиш тартибига риоя этиш даркор. Бундан ташқари ҳафтада икки бор енгил таомлар кунини уюштириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Айтайлик, ҳар якшанба, кун бўйи фақат қатиқли, тарвузли, гуручли, ивитилган гречихали, творогли таомлардан бирини тановул қилинг. Бу амалиёт моддалар алмашинувини яхшилагани туфайли айниқса вазнни бир меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Ва албатта рациондан шакарни бутунлай чиқариб ташлаш лозим. Шунингдек, холестерин ва углеводли егуликларни аралаштириш таъқиқланади. Олимларнинг таъкидлашича улар ўзаро бирлашиб, қон томирларида ёғ тўпланишига сабаб бўлади.

Саодат тайёрлади.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1