1

«БЎЛАЖАК КЕЛИНИМ ҲУШИМНИ УЧИРДИ…»

СУҒДИЁНА 24.10.2017, 11:24
Теглар: Оила
«БЎЛАЖАК КЕЛИНИМ ҲУШИМНИ УЧИРДИ…»

— Икки ўғил, икки қизнинг онасиман. Турмуш ўртоғим билан емай-едириб, киймай-кийдириб ўстирган фарзандларимизни оилали қилиш учун ҳанузгача тиним билганимиз йўқ. Катта қизимни ўзимизнинг туманга узатганмиз. Вақти бемаҳал биз ундан, у эса биздан хабар олиб туради. Набирамни соғинганимизда ҳам тез-тез бориб, кўриб турамиз. Энди эса магистратурани битириб, пойтахтда ишлаётган ўғлимни уйлантириш арафасидамиз. Аввалига ўғлимга пойтахтда эмас, ўзимизнинг туманда ишлашини айтганимизда, «Сизлар мени катта имкониятдан маҳрум қилмоқчимисизлар? Шунча йил бекорга ўқидимми? Мен ҳам карьера қилмокчиман. Илтимос, орзуларимга қарши бўлманглар. Ишларим юришиб, ўзимни ўнглаб олсам, туманда ҳам, пойтахтда ҳам ишлаб юравераман», деди. Мен ҳам, дадаси ҳам бунга кўндик. Бир йил давомида ўғлимга билдирмай, туманимиздан қиз қидириб, совчиликка бориб юрдим. Ниҳоят, дадасига ҳам, менга ҳам бир оила ёқди. Қизи болалар боғчасида ишлар экан. Ўғлимга телефонда бу ҳақда ётиғи билан тушунтириб, туманга бир келиб кет, деганимда, «Мендан бесўроқ нима ишлар қилиб юрибсиз?» деб жаҳлланди. Шу билан бир ҳафта на ўзи қўнғироқ қилди, на менинг қўнғироқларимга жавоб берди. Кейин уйга келиб: «Тошкентда бир қизни ёқтириб қолдим, ҳаётимни усиз тасаввур қилолмайман. Фақат у қиз Тошкентда алоҳида яшашимизни хоҳлаяпти», деди. Бу гап менга жуда ёмон таъсирлантирди. Лекин дадаси «Ўғлингнинг кўнглига қара, кейин аттанг деб юрмайлик», деб кўндирди. Шундан сўнг «Майли, у қизнинг манзилини бер, совчиликка бораман» дедим. Ўғлим ўнғайсизланиб, манзилни ёзиб берди, уяляпти деб ўйлабман. Асл сабабни эса совчиликка бориб билдим. Ўғлим ёқтирган қиз бошқа миллатдан экан. Биз шунча шароит яратиб, орзулари амалга ошсин деб ҳаракат қилсагу, у эса бизни умуман ўйламади… Мана, икки ойдирки уйимизда тинчлик йўқ. Яқинда шифохонада юрагимни даволатиб чиқдим. Қандай йўл тутишга ҳайронмиз…

Маслаҳат: — Фарзандингиз олий маълумотли, иш жойи тайин экан. Бу борада омадлисиз. Фарзанд карьера қиламан деганида, албатта, қўллаб-қувватлаш керак. Севган қизи бошқа миллат вакили бўлса ҳам уни сўраб-суриштиринг. Балки оиласи ҳам, қиз ҳам яхшидир. Олдиндан хулоса чиқарманг. Ўғлингизнинг танловига бефарқ бўлманг. Агар фарзанд яхши тарбия кўрган бўлса, масофа олислигига қарамай, ўша ердан туриб ҳам унинг хизматини қилаверади. Эртага емай-едириб, киймай-кийдириб катта қилган фарзандингиз бахтсиз бўлиб қолса, унда сиз ҳам қийналасиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1