"Робот-болакай"

HI-TECH 24.10.2017, 13:25
"Робот-болакай"

"Toyota Motor" томонидан ишлаб чиқарилган "Kirobo Mini" роботи чақалоқнинг хатти-ҳаракатларини такрорлай олади. Компания шу йўл билан туғилишлар сонининг камайиши билан боғлиқ муаммога таъсир этишни режалаштирган.

Робот-чақалоқ тирик суҳбатдош билан мулоқот қилиб, унинг ҳис-туйғуларига яраша жавоб беришга қодир. Сукунат ҳолатида у ёш боланинг хатти-ҳаракатларига тақлидан у ёндан-бу ёнга қимирлаб ўтиради. Гуманоид унчалик катта бўлмаса ҳам (бор-йўғи 10 см.) 5 ёшли гўдак зеҳнига эга.

"Ақлли" робот ҳозирча фақат Япония мамлакати ҳудудида 390 АҚШ доллар баҳосида сотувга чиқарилади.

"Kirobo Mini" жуфтликларда болаларга нисбатан илиқ туйғулар уйғотиши, бунинг натижасида улар ҳақиқий фарзандга эга бўлишни исташи кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1