1

Facebook 10 ёшда!

HI-TECH 04.02.2014, 11:41
Facebook 10 ёшда!
Facebook ишга туширилганига мана 10 йил бўлди. 10 йил ичида Facebook ойига 1,23 миллиардлик аудиторияси билан дунёдаги  энг йирик ижтимоий тармоққа айланди.   

Facebook раҳбари  Марк Цукерберг сайтни аввалига фақатгина Гарвард университети ўқувчилари учун яратган эди. Бироз вақт ўтгач бу тармоқдан бошқа университет ва мактаб ўқувчилари фойдалана бошлашди. Шу тариқа у халқаро ижтимоий тармоққа айланди. 

10 йил давомида facebook 200 миллиарддан ортиқ дўст алоқаларини ўрнатди ва дўст (дружба) сўзини ижтимоий тармоқдаги контакт сўзи ўрнига фойдаланиладиган қилиб юборди.  2009 йилда компания илк бор “like” тугмасини ишга туширди.  Ҳозирги кунда бу тугма кунига 6 миллиард маротаба босилади.

Цукерберг аввалига фойдаланувчиларни суратлар алмашишларини истамаган. Аммо 2005 йил бу функция ишга туширилгандан сўнг 400 миллиарддан ортиқ сурат ижтимоий тармоққа жойланган. Шунингдек, сўнгги икки йил ичида тармоқ орқали 7,8 триллион хабар юборилган.  

Instagram фотоблоги ҳам Facebook’ка тегишли  бўлиб, бу компанияга бир миллиард долларга тушган. Компания мобил хизматлар учун маблағ аямаяпти. Ўтган йили мобил рекламалар орқали тармоқ $3,15 миллиард фойда кўрди. Бу 2013 йилдаги барча фойданинг 40 фоизидир.
 
Facebook’нинг навбатдаги лойиҳаларидан бири бу Internet.org - бу орқали Цукерберг одамлари интернет тармоғига уланиш учун бўлаётган тўсиқларни олиб ташламоқчи. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1