АсосийSUG'DIYONA

«ОЛЧАЗОР» ТОРТИ

'«ОЛЧАЗОР» ТОРТИ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: хамирига: 2 стакандан шакар ва ун, 100 гр. сариёғ, 1 стакан сут, 2 дона тухум, 4 ош қошиқ какао, 2 чой қошиқдан хамир юмшатгич ва ванилин, 1,5 чой қошиқ истеъмол содаси, 1 чой қошиқ туз; кремига: 1,5 стакан қаймоқ, ярим стакан шакар, 2 чой қошиқ ванилин; безак ва ўртасига солиш учун: 500 гр. олча мураббоси, 100 гр. шоколад.

Тайёрланиши: 1. Ун, хамир юмшатгич, туз, ванилин ва шакарни аралаштиринг.

2. Тухумни сут билан кўпиртириб, хона ҳароратида эритилган сариёғ ва ванилин қўшинг. Кўпиртиргач, унли аралашмага солинг-да, хамир тайёрланг. Хамирни тенг икки қисмга ажратиб, ёғланган қолипга солинг. 175 даражада қиздирлиган газ печига 30-35 дақиқага қўйинг.

3. Қаймоқни шакар ва ванилин билан кўпиртиринг. Корж ўртасига крем суртиб, олча мураббосидан солинг-да, иккинчисини ёпиштиринг.

4. Торт юзига крем суртиб, олча мевалари ва шоколад қириндиси билан безатинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат.

6 кишилик.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар