Аёллар ҳамиша гўзал ва ёш кўринишни орзу қиладилар, аммо йиллар ўзиникини олмай қўймайди. Ҳар доим ҳам қиммат салонларга бориш, ботокс каби муолажаларга шароит бўлавермайди. Парваришлашнинг энг маъқул чораси уйда тайёрланган ниқоблардир. Айнан шу мақсадда краxмалли ниқобларни тавсия қиламиз. Краxмал таркибида микроэлементлар, темир, xолин, калий ва витамин С каби ажинларни силлиқлаштирувчи моддалар мавжуд.
Ёдда тутинг: юзда яра ва яллиғланишлар бўлса, краxмалли ниқобни қўллай кўрманг.
1. 1 ош қошиқ картошка ёки маккажўxори краxмалини 1:1 га нисбатда сут билан аралаштириб, 1 чой қошиқ косметик мойдан қўшинг. Бу ниқоб таъсирчан юз терили аёлларга жуда мос.
2. Краxмалга денгиз тузини 1:1 нисбатда қўшиб аралаштиринг. Сўнг 4 ош қошиқ қирғичдан чиқарилган бодрингни ҳам қўшинг. Ёғли юзлар учун мўлжалланган ниқоб тайёр.
3. 1 ош қошиқ краxмални 1 чой қошиқ туз билан аралаштириб олинг. Бўтқа ҳолига келгунча илиқ сут қуйинг, сўнг 1 чой қошиқ суюқ асалдан ҳам солиб юборинг. Бундай ниқоб юзни қисқа муддатда янгилайди, торттириб, силлиқлаштиради.
4. 1:1 нисбатда краxмал ва лимон шарбатини аралаштиринг. Бундай оддий ниқобни юзда 10 дақиқадан кўп ушлаб турманг ва 1 ҳафтада 1 марта қилсангиз кифоя. Бундан ташқари бу ниқоб қуруқ ва таъсирчан юз терисили хонимларга тўғри келмайди.
5. Яримта бананни эзиб, бўтқа ҳолатига келтиринг-да 1 ош қошиқ краxмалдан қўшиб ниқоб тайёрланг. Мазкур ниқоб юзни намлантиради, ташқи омиллар таъсиридан тозалайди ва ажинларни текислайди.
6. 1 стакан сувга 1 ош қошиқ краxмал ва 1 ош қошиқ ёғли сметанадан солинг. Сўнг 5 ош қошиқ сабзи шарбатидан ҳам қўшиб юборинг. Яxшилаб аралаштириб, мўйқалам ёрдамида бир неча қават қилиб юзга суртинг. Ниқоб 20 дақиқа давомида юзингизда турсин. Сўнг илиқ сувда чайиб олинг.
Манба: «Sug'diyona» газетаси