1

ЭРКАКЛАР САЛОМАТЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР

СУҒДИЁНА 27.10.2017, 13:19
Теглар: Соғ бўлинг
ЭРКАКЛАР САЛОМАТЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР

Помидор

Таркибида ликопин моддаси борлиги сабаб у эркакларда ошқозон ва простата безида саратон юзага келишининг олдини олади. Юрак хасталикларида фойдали. Шунинг учун жуфтингизга томат шарбатидан ичириб туринг.

Гўшт

Эркаклар гўштли таомларни хуш кўришади. Бу маҳсулот таркибидаги оқсиллар, темир моддаси ва микроэлементларга бойлиги сабаб, мушакларни мустаҳкамлайди. Фақат бир шарти, аёллар ёғсиз гўштлардан таомлар тайёрлашга одатланишлари керак.

Балиқ гўшти

Айниқса, ёғлиси! Таркибида Омега-3 кистоласи фаолияти жуда зарур! Иммунитетни кўтариб, қон айланишинияхшилайди. Эркакларда саратон хасталиги кузатилиши даражасини пасайтиради.

Кўкатлар

Айниқса, эркак 40 ёшдан ошгандан сўнг кўкатлар таомларга доимий ҳамрох бўлиши керак. Сельдерей кўкати эркак организмини ёшартириб, қон босимини меъёрда ушлайди, иммунитетини оширади.

Брокколи

Асаб тизими ва юрак фаолияти учун фойдали. Простата бези саратони, ошқозон хасталикларининг олдини олади.

Сули ёрмаси

Марганец, В1 витамини, клетчатка, фосфор, магний ва оқсилга бой маҳсулот эркакларга тетиклик бахш этибгина қолмай, қондаги ёғлилик даражасини пасайтириб, иммунитетни оширади. Нонуштага оила аъзоларингиз учун сули ёрмасидан бўтқа тайёрлашни унутманг.

Занжабил

Эркаклар организми учун жуда муҳим маҳсулот. Энергия бахш этади, қувватни оширади. Кучли жинс вакиллари жисмоний ва руҳий чарчоқ ҳис қилишганида занжабилли чой ичиш тавсия этилади.

Сут маҳсулотлари

Масалан, творог ва пишлоқ мунтазам тановул қилишнинг фойдасижисмоний машқлар бажариш билан тенг экан.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1