1

АЖИНЛАРМИ? ЧОРАСИ – УҚАЛАШ!

СУҒДИЁНА 27.10.2017, 16:55
Теглар: Гўзаллик
АЖИНЛАРМИ? ЧОРАСИ – УҚАЛАШ!

Ҳар бир аёлни ташвишга соладиган бу муаммога қарши ҳар биримиз ўзимиз билган чораларни қўллаймиз. Кимдир кремларни самаралироқ деб ҳисобласа, бошқалар лазер нурларини афзал кўришади. Тажрибали косметолог Маҳбуба Маманова эса сизга қадимий, бироқ тобора “ёшариб” бораётган муолажани тавсия қилади. Ахир унинг самараси йиллар давомида синлаган-да!

Аввал анатомия

Тери остида мушаклар жойлашганлигини анотомия фанида ўрганганмиз. Ва тери шу мушакларга ёпишиб туришидан ҳам хабаримих бор. Ёш ўтгани сари ёки камҳаракатлилик туфайли мушакларнинг ҳажми қисқара бошлайди. Натижада уларга ёпишган тери ҳам буришиб қолади. Шу тариқа ажинлар юзага келади. Бу жараённи имкон қадар секинлаштириш учун эса мушаклар қисқаришининг олдини олишга ҳаракат қилиш даркор. Биламизки, танадаги мушаклар жисмоний машқлар туфайли катталашади, ўсади. Юздагиларини эса уқалаш ёрдамида ўз ҳолича сақлаб туриш мумкин. Бундан ташқари юздаги шишлар ва кўз остидаги қопчалардан халос бўлишда, шунингдек, қон тери рангини тиниқлаштириш учун ҳам айнан уқалаш муолажаси тавсия этилади.

Наҳотки, натижа вақтинчалик?

Муолажадан кейин аёллар “Дастлаб фойдаси бўлади-ю, кейинчалик тери аввалги ҳолига қайтиб қолди-да” дея нолишади. Ёки мушаклар “эринчоқ” бўлиб қолишидан ҳадиксирашади. Юқорида уқалаш муолажасини жисмоний машқларга қиёсладик. Маълумки, спорт билан бир кунгина шуғуллансангиз, бир неча кунгача тетик юрасиз, холос. Кейин бари дастлабки ҳолига қайтади. Уқалашда ҳам худди шундай. Бир марталик муолажа билан тўй ва тадбирларингизни ўтказиб олишингиз мумкин, лекин давомий натижага эриша олмайсиз.

Ёш ҳам аҳамиятга эга

Агар мутахассис уқалаш техникасини тўғри танласа, ёшга доир чегаралар йўқ. Шундай бўлса-да, кўпгина косметологлар уқалашни биринчи ажинлар пайдо бўладиган давр, 30 ёшдан кейингина бошлашни самарали деб ҳисоблашади.

Қанча давом этади?

Жараённинг неча соат давом этиши танланган техникага боғлик. Масалан Жаке усулида уқалаш 15-30 дақиқа давом этса, 1-1,5 соатлик амалиётлар ҳам мавжуд. Бироқ одатда 30-45 дақиқа етарли ҳисобланади. Уқалашни йилда бир-икки курс (10-15 мартадан) такрорлаб туриш мақсадга мувофиқ саналади.

Қай тури кимга мос?

Бугунги кунда юз, бўйин ва бўйин атрофи соҳасини уқалашнинг кўплаб турлари мавжуд. Шулардан кенг тарқалганлари классик, пластик ва Жаке услубидаги уқалаш ҳисобланади. Классик ва пластик уқалаш маълум ҳаракатлар жамланмасини такрорлаш бўлиб, умумий ҳолатни яхшилашга йўналтирилган. Бундан ташқари муаммонинг турига қараб, алоҳида уқалаш турларини ҳам танлашингиз мумкин. Масалан, юздаги шиш ва кўз ости қопчаларидан халос бўлиш учун лимфодринаж, ҳуснбузар ва унинг асоратларини даволаш учун Жакега мурожаат этган афзал. Уқалаш турини мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда танлаган маъқул.

Муолажадан кейин ҳуснбузар...

Муолажа давомида фойдаланиладиган воситалар(крем, гель, ёғлар)ни терига мос тури танланмаса, айтайлик ёғли тери учун ҳаддан ташқари ёғли, ёки қуюқ восита қўлланилса, тери катакчалари тўлиб, турли тошма ва хуснбузарларга сабаб бўлиши мумкин.

Ботоксдан сўнг қўлласа-чи?

Ботулотоксин инъекцияси уқалаш муолажаси учун қарши кўрсатма эмас. Игнали муолажадан бир ой ўтгач уқалашни амалга ошириш мумкин. Бироқ бу мижоз учун натижани чиппакка чиқариш билан баробар. Чунки уқалаш қон айланишни яхшилайди ва препаратнинг сингишини тезлаштиради. Шунинг учун аввал уқалаш амалиётини ўтказиб, кейин бошқа муолажаларни қўллаш тавсия этилади.

Эслатма!

Гарчи уқалаш жуда самарали ва фойдали муолажа бўлса-да, жуда чуқур ажинлардан халос этишга қодир эмас. Янаям аниқроғи, ундан мўъжиза кутманг! Агар ажинлар чуқур жойлашган бўлса, косметологиянинг янада самарали усулларини қўллашингиз мумкин. Нотўғри амалга оширилган уқалаш муолажаси қон томирлари ва лимфа тизимига зиён етказишини инобатга олган ҳолда, тажрибали ва синалган мутахассисга мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Қарши кўрсатмалар

Тана ҳарорати кўтарилганида, тери касалликлари авж олганида, онкологик ва юрак қон-томир хасталиклари ҳамда юз терисидаги ҳар қандай шилинишда уқалаш амалиётини ўтказиш мумкин эмас.

Битта муолажа учун салонлардаги ўртача нархи: ...... сўм.

КАМОЛА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1