my5
all

Ёғочдан ишланган энг баланд уй

HI-TECH 28.10.2017, 12:52
2199
Ёғочдан  ишланган  энг  баланд  уй

Илгари табиий ёғочдан 10 қаватли уй қуришни ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаганди. Демак, бизда Горация Бержессани бу борада мутлақ рекордчи деб аташга барча асослар етарли...

Биласиз, баланд бинолар камдан-кам ҳолларда ёғочдан ишланади. Аммо биргина истисно бор. Гап бу ерда Кливленд (АҚШ)да қад ростлаган уй ҳақида кетяпти. Қизиқ томони, у профессионал қурилиш бригадаси томонидан эмас, балки оддий инсон меҳнати эвазига қад ростлаган. Горация Бержесса ўзига янги бошпана қуришни режалаштиради, аммо иш бошланмай туриб қурилиш материалларини харид қилиш борасида молиявий қийинчиликларга дуч келади. Шундан сўнг у зарур хомашё ўрнида табиий­ёғочдан фойдаланишга қарор қилади. Горация 11 йил вақт сарфлаб, ниҳоят ўзига умумий майдони 3 400 кв. метрдан иборат 10 қаватли бошпана тиклайди.

Мазкур ажойиб уйни кўздан кечирар экансиз, бу ерда баскетбол майдончаси, ўнлаб хоналар, меҳроб, жимжимадор йўлаклар ва бошқа ноодатий конструкцияга гувоҳ бўласиз.

Яна бир қизиқ факт шуки, Горация бинони қуриш вақтида жами 250 мингдан зиёд мих ишлатган. Бу жиҳат уйнинг мустаҳкам ва ишончли бўлишига хизмат қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42